UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03Фомин Hersonissos Challenger турнирида чемпион бўлди 0 07:32"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида шармандали ҳисобда мағлуб бўлди 0 07:01Майкл Моралес: "Ислам Махачевдан ҳеч қандай таҳдид кўрмаяпман" 0 21:58Зокиров билан жанг қиладиган Мокаев: "UFC октагони ташқарисида ўн баробар кўпроқ пул ишлаяпман" 0 20:29Тошкентда шахмат бўйича "Ўзбекистон президенти кубоги" халқаро турнири старт олди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:51Суперлига. "Нефтчи" - Ўзбекистон чемпиони! 0 19:00Бокс. Тошкентда Жаҳон кубоги бошланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 17:52Махачевнинг жамоаси Исламни UFC камаридан маҳрум қилиш талабига жавоб берди 0 17:30Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов мағлуб бўлди 0 17:21ПСЖнинг Винисиус трансфери бўйича позицияси маълум бўлди 0 16:50Бивол Александр Усик билан жанг қилиш эҳтимолини баҳолади 0 16:19Келдиёрова Токио "Катта Дубулға" турнири олдидан япониялик Олимпиада чемпионининг "мастер класси"да иштирок этди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:48Андрей Есипенко: "Синдаров ё осон ютади ёки..." 0 15:17Хаби Алонсо "Челси"нинг жорий мавсумдаги омадсизликлари сабабини айтди 0 14:46Иман Хелиф ўзининг профессионал дебюти учун ўзига ўхшаган янги рақиб топди 0

07 ноя 10:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

ШОК! Италиялик боксчи оғир нокаутдан сўнг вафот этди (ВИДЕО, +18)

Теглар :  ВИДЕОДагиоБокс
49 ёшли италиялик боксчи Кристиан Дагио таиландлик Дон Пареуангуга қарши жангда нокаутга учради ва шундан сўнг ўрнидан тура олмади.

Таиланднинг Рангсит шаҳрида ўтказилган жангда Пареуанг 12-раундда нокаут эвазига ғалаба қозонди.

Сўнгги раундда Дагио бир неча кучли зарбаларни ўтказиб юборди ва йиқилиб тушди. Нокдаун ҳолатидан сўнг у ўрнидан турди ва жангни давом эттиришини маълум қилди. Аммо, шундан кейин рақиб яна зарбалар сериясини уюштирди ва шу тариқа италиялик чарм қўлқоп устаси ҳушини йўқотиб, ўзига кела олмади.

Шундан сўнг у шифоҳонага олиб кетилди. Бир неча кун комада ётган Дагио қайтиб уйғонмади.

Маълумот учун, Дагио 10 йилдан буён Таиландда яшарди. У тайбоксда 189 та, ММА да 5 та ва боксда 11 та жанг ўтказган. Пареуангдан учралган мағлубият Дагио учун проф рингдаги биринчи ва охиргиси бўлди.

ВИДЕО


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг