UZ

Сўнгги янгиликлар

16:19Усман Нурмагомедов бир неча кун ичида UFC’га ўтиши мумкин 0 15:48Венгер ФИФА президенти сайловида иштирок этишга рози бўлиш арафасида 0 15:17Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:46Бугун икки боксчимиз Олимпия ўйинлари медали учун рингга кўтарилади 0 14:15Магнус Карлсен: "Абдусатторов билан машғулотлар мени реалликка қайтарди" 0 13:44Александр Головин Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 13:13Дана Уайт Оқ уйда матбуот котиби бўлиш таклифига ўз жавобини айтди 0 12:42Паризода Талабованинг медали ўзбек енгил атлетикаси учун тарихий бўлди 0 12:11Осиё Миллатлар кубогида Ўзбекистон шарафини тўққиз шахматчи ҳимоя қилади 0 11:42Дакар-2026: бугун енгил атлетика ва велоспорт баҳслари якунланади, боксчилар чорак финалда рингга чиқади 0 11:40Касильяс ўйин амалиёти етишмаслиги сабаб ўғилларини "Реал" академиясидан олиб кетди 0 11:09Магомед Анкалаев кейинги жангини оғир вазнда ўтказмоқчи 0 10:38Чимаев RAF турнирида собиқ UFC чемпионига қарши курашади, Ковингтон сафдан чиқди 0 10:07Келаси ҳафта Тошкентга келадиган Тедди Ринер Франция президентлиги сайловида қатнашмоқчи 0 09:36Месси, Мбаппе, Ямаль, Родри, Беллингем FIFPro йил рамзий терма жамоасидан жой олди, Кейн ва Роналду эса йўқ! 0

27 июн 16:32
Янгиликлар

Футбол

Шомуродов? Париж Олимпиадасида Ўзбекистон таркибида ёши катта футболчилардан кимлар қатнашиши маълум

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Париж олимпиадасида иштирок этишидан хабарингиз бор.

Кеча Ҳусанов ва Файзуллаев ОТЖ таркибига қачон келиб қўшилиши ҳақида хабар берган эдик.

Ҳусанов ва Файзуллаев қачон Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ихтиёрига қўшилади?!

Бош мураббий Тимур Кападзе олимпиадага 3 нафар ёши катта футболчи олиб кетишни мўлжалламоқда. Бу ҳақда сайтимиз журналисти Толибжон Қосимов маълум қилди. Булар:

Элдор Шомуродов ("Рома")

Остон Ўрунов ("Персеполис")

Акмал Мозговой ("Насаф")

Ушбу 3 нафар ёши катта футболчилар рўйхати "Насаф" ҳимоячиси Алибек Давроновнинг жароҳати қай даражада жиддийлиги ва даволаниш давомийлигига қараб ўзгариш эҳтимоли мавжуд. Яъни, юқоридаги футболчилардан бири қайсидир марказий ҳимоячи (катта эҳтимол билан Ҳусниддин Алиқулов)га алмаштирилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Олимпиада учун жамоалар фақатгина 18 нафар футболчини "заявка" қилишлари мумкин. Бундан ташқари, яна 4 нафар ўйинчини захира варианти сифатида рўйхатдан ўтказиш мумкин. Мусобақа пайти 18 таликдан кимдир жароҳат олиб ёки бетоб бўлиб қолган ўйинларда ўйнай олмаса, унинг ўрнига ўша 4 нафар захирадаги футболчилардан бирини "заявка"га киритиш мумкин бўлади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг