UZ

Сўнгги янгиликлар

12:12Махачевнинг жамоаси чемпионлик камарини йил охиригача ҳимоя қилиш шартини маълум қилди 0 11:41"Ўзимни жуда яхши ҳис қилгандим". Чимаев — Стриклендга қарши жангини эслади 0 11:09US Open учинчи даврасига етиб келган Камилла Раҳимова 15 йиллик тарихни такрорлади 0 10:38Англия клублари 3,02 миллиард, Италия 1,1 миллиард долларга футболчиларни сотиб олди. Кучли бешликнинг қолган чемпионатларичи? 0 10:07Майкл Пейж: "UFC`даги сўнгги жангимда тарихий лаҳзани тақдим этмоқчиман" 0 09:36Шон Стрикленд ва Нассурдин Имавов ўртасида жанг режалаштирилмоқда 0 09:05Жавоҳир Синдаров миллион доллар мукофот пулига эга турнирда қатнашади 0 08:34U-20 Осиё кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Ҳиндистонга жавобсиз 4 та гол урди 0 08:03Икрам Алискеровнинг кейинги рақиби ким бўлиши маълум 0 07:32Майкл Пейж эртанги жанг олдидан Нурсултон Рўзибоевга маслаҳат берди 0 07:01US Open 2026. Биринчи ракеткамиз иккинчи даврада дунёнинг 20-ракеткасига қарши кортга чиқди 0 18:26"Манчестер Сити" рекорд ўрнатди 0 17:58Абдель-Азиз журналистни Хабиб жамоасини таъқиб қилишда айблади 0 17:19Тайсон Энтони Жошуани қўрқоқлик ва ёлғончиликда айблади 0 16:48Султонов Хитой "Челленжер"ининг 1/8 финалида кортга чиқди 0

11 мар 16:52
Янгиликлар

Футбол

Шота Арвеладзе эртанги муҳим ўйин олдидан матбуот анжуманида саволларга жавоб қайтарди

ОЧЛ-2019 гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Аҳли" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Шота Арвеладзе ва Егор Кримец иштирок этишди.

"Гуруҳимиз жуда кучли. Қийин ва шиддатли ўйинлар ўтказдик. Эронда ҳам, плей-оффда ҳам. Эртага ҳам шундай бўлишини кутаяпман. Аммо уйда доим ўйнаш яхши", - дейди Шота Арвеладзе


"Гуруҳдаги исталган баҳс оғир бўлади. Яхши тайёрландик. Рақибни ўрганиб чиқдик. Кучли ва кучсиз томонларини биламиз. Ўйинга тайёрмиз", - дейди Кримец


- Рақиб сафида алоҳида ажратиб кўрсата оладиган футболчи борми?

- Аниқ бир футболчини айта олмайман. Уларнинг ҳужум чизиғи кучли, Саудия Арабистони чемпионатида ҳар ўйинда ўртача 2тадан гол урмоқда. 


- Жароҳат олганлар майдонга тушишга тайёрми?

- Барча йигитлар сафга қайтишди ва машғулотларга қўшилишди. Умид қиламанки улар руҳан ҳам тайёр бўлишади. 


- Сидиқов келиши жамоанинг ўйин услуби, схемасини ўзгартирадими? 

- У ҳужумкор ярим ҳимоячи. Унинг кучли томонларидан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. 


- Нима учун барча матбуот анжуманларига фақат Егор Кримец келмоқда? Бу "Пахтакор"нинг ютқазмаётгани билан боғлиқми? Чунки у келган матбуот анжуманидан кейин ижобий натижа қайд этаяпсизлар.

- Кримец жамоа сардори. Агар кейинги ўйинларда бошқа футболчини чақирсангиз уларни олиб келамиз. Истасангиз 3 нафар футболчини олиб келамиз. 


- Умар Ал Соманинг энг кучли томонларини айта оласизми?  

Егор Кримец: - Юқори даражадаги ҳужумчи. Ал Сома жарима майдони ичида жуда хавфли. 


- Эртанги баҳсдан олдин мухлисларга нима дейсиз? 

Егор Кримец: - Уйда бизни фақат ғалаба қониқтиради. Яхши ўйин бўлади, келиб "Пахтакор"га мухлислик қилишларини сўрардим. Сўнгги бор стадионимиз тўлганига анча бўлди. Эронда минглаб мухлислар қаршисида ўйнаш бизга манзур бўлди.

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг