UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11"Бу шармандалик бўлади". Боксчи Қозоғистон терма жамоасини Олимпиада-2028`да муаммолар кутаётганини тахмин қилди 0 16:40Тошкент халқаро ярим марафонида ғолиб ва совриндорлар аниқланди 0 16:09Мареска "Сити"нинг рекорд даражадаги ҳаражатлари ҳақида фикр билдирди 0 15:38Богдан Гусков Нурсултон Рўзибоевнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 15:07Тайсон Фьюри Жошуа билан жангни ташкил қилаётгани учун бир инсонга раҳмат айтди 0 14:36Шевченко томонидан бўшатилган UFC чемпионлик камари учун кимлар жанг қилиши маълум + ПОСТЕР 0 14:05"Астон Вилла" АПЛ антирекордини такрорлади 0 13:34Чемпионликдаги мағлубият, нокаут бўлган Тайсон - Octagon 91 турниридан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:03Ислам Махачев Олимпия чемпионининг чақирувига жавоб қайтарди 0 12:32"Чимаевни мағлуб этсам, чемпионликка йўлим қисқаради" - Кайо Борральо 0 12:01Барколя дебют учрашувида рекордини ўрнатди 0 11:30Барроуз Москвадаги ғалабасидан кейин Махачевга "вызов" ташлади 0 10:59Валентина Шевченко UFC чемпионлик камаридан воз кечди 0 10:28Пара велоспорт тарихида илк бор: Ўзбекистон жаҳон чемпионатида 2 та олтин медаль қўлга киритди! 0 09:57Бензема Саудия Арабистони чемпионати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин 0

16 фев 09:51
Янгиликлар

Футбол

Шота Арвеладзе: "Ҳар доим ҳам мақсадга эришиб бўлмайди, чунки бошқалар ҳам меҳнат қилади"

БААда йиғин бошлангач, биринчи машғулотдан сўнг "Пахтакор" матбуот хизмати бош мураббий Шота Арвеладзенинг йиғин ҳақида фикрлари билан қизиқди.

- Чемпионат бошланишига оз вақт қолди ва тўлиқ диққатни жамлаб, унга тайёр бўлишимиз керак. Йиғинда футболчиларнинг ўзига ишончи ортиши ва жисмоний тетик ҳолатда бўлишларига эришишга ҳаракат қиламиз. Бошланган ишни охирига етказиб, Суперлига стартига юқори даражада кириб боришга интиламиз. 

Футболда ҳар доим ишлашда давом этиш лозим. Ҳамиша ҳам мақсадга эришилмайди, бошқалар ҳам меҳнат қилади ва улар сенга ҳалал беради. Бизда хатоларимизни кўрсатиб берган ўйинлар бўлди. Энди уларни бартараф этиш устида ишлаймиз.

Клуб раҳбариятига мавсумга кўнгилдагидек ҳозирланиш учун дастлаб Туркия ва энди БААда яхши шароитда йиғин ташкил қилиб бергани учун раҳмат айтаман, - деди Шота Арвеладзе. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг