UZ

Сўнгги янгиликлар

21:58Зокиров билан жанг қиладиган Мокаев: "UFC октагони ташқарисида ўн баробар кўпроқ пул ишлаяпман" 0 20:29Тошкентда шахмат бўйича "Ўзбекистон президенти кубоги" халқаро турнири старт олди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:51Суперлига. "Нефтчи" - Ўзбекистон чемпиони! 0 19:00Бокс. Тошкентда Жаҳон кубоги бошланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 17:52Махачевнинг жамоаси Исламни UFC камаридан маҳрум қилиш талабига жавоб берди 0 17:30Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов мағлуб бўлди 0 17:21ПСЖнинг Винисиус трансфери бўйича позицияси маълум бўлди 0 16:50Бивол Александр Усик билан жанг қилиш эҳтимолини баҳолади 0 16:19Келдиёрова Токио "Катта Дубулға" турнири олдидан япониялик Олимпиада чемпионининг "мастер класси"да иштирок этди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:48Андрей Есипенко: "Синдаров ё осон ютади ёки..." 0 15:17Хаби Алонсо "Челси"нинг жорий мавсумдаги омадсизликлари сабабини айтди 0 14:46Иман Хелиф ўзининг профессионал дебюти учун ўзига ўхшаган янги рақиб топди 0 14:15Гукеш "тишлари"ни кўрсатди, Синдаров мағлубиятдан бир неча сония нарида эди. Тож учун кечаётган учрашувнинг 3-партия таҳлили 0 13:56Жаҳон кубоги: Норбек Абдуллаев ҳам ярим финал иштирокчисига айланди 0 13:44Санжар "Tornado" Зокиров Муҳаммад Мокаевга қарши расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0

18 фев 17:17
Янгиликлар

Футбол

Шота Арвеладзе "Пахтакор"нинг эртанги учрашуви олдидан матбуот анжуманида қатнашди

Эртага, 19 февраль куни ОЧЛ саралаш баҳслари доирасида "Ал-Наср" - "Пахтакор" ўйини ўтказилади.

Бугун эса ана шу учрашувдан олдинги расмий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. "Championat.asia" ходими Шаҳбоз Беғамов "шерлар"нинг ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиши ҳал бўладиган беллашувни ёритиш мақсадида БААга йўл олган. Айни пайтда Дубайдаги "Ал Мактум" стадионида "Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе ҳамда жамоа ҳимоячиси Егор Кримец иштирокидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.


Ш.Арвеладзе: - Бизни бир ўйиндан иборат қийин баҳс кутиб турганини биламиз. Гуруҳ босқичига чиқиш учун тиғиз тақвимда ўйнаш ва яхши футбол кўрсатиш талаб этилади.

- Рақиб ўйинларини кузатдик, кучли жиҳатларини ўргандик. Бу жамоани ҳурмат қиламиз, аммо олдимизга ғалаба қозониш мақсадини қўйганмиз.


- Негредога қарши ҳушёр ўйнашга интиламиз. Шунга ҳаракат қиламиз. Халқаро тажрибамиздан фойдаланишга уриниб кўрамиз.


- Бундай мусобақада ўйнаганда ҳамиша муваффақият сари интилиш зарур. Эртага эса бир ўйиндан иборат тўқнашувда буни уддалашга уринамиз.

- Бу жамоа илгари Ўзбекистон клублари билан ўйнаган, аммо улар бир неча йил олдин кечган. Бизни кутиб турган беллашувда бунинг аҳамияти йўқ. Эртага зафар қучиш лозим бўлган одатий учрашувни ўтказамиз. Унда айнан қандай ўйнашимиз ўйиннинг бориши ва рақибга ҳам боғлиқ. Имкони борича "Наср"нинг кучсиз тарафларидан фойдаланишга интиламиз.



Е.Кримец: - Биз бу ўйинга жиддий тайёргарлик олиб бордик. Аввалги ҳафтада Ироқ жамоасини мағлубиятга учратдик. Гуруҳ босқичига йўлланма олиш учун энди навбатдаги беллашувда ғолиб чиқишимиз керак. Биз буни уддалашга интиламиз. Олдимизга ютуққа эришиш мақсадини қўйганмиз.

- Эртанги ўйин олдидан рақибни чуқур ўргандик, ўйинларини таҳлил қилиб, кучли ва кучсиз томонларини ўрганиб чиқдик. Мураббийларимиз керакли кўрсатмаларни беришган ва эртага шунга қараб ўйнаймиз.

- Эртанги рақибимиз ҳақида етарлича тасаввурга эгамиз. Умуман араб жамоаларига қарши кўп ўйнаганмиз ва уларнинг ҳамма томонларини ўзлаштирганмиз. Эртанги беллашувда мухлислар биздан фақат ғалаба кутмоқда. ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқишни мақсад қилганмиз ва бу йўлда эртага ғалаба учун майдонга тушамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
18 фев 17:46:23
Хумоюн
Журналислар блан савол жавоб бомадими?
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг