UZ

Сўнгги янгиликлар

18:24Гринвуд А Серияга йўл оладими? 0 17:57Дональд Трамп Оқ уйда Жастин Гэтжи ва унинг оиласини қабул қилди + ФОТО 0 17:22Нодирбек Абдусатторов — FIDE блиц рейтингида жаҳоннинг иккинчи шахматчиси! 0 16:56Забит жиддий жароҳат сабаб Рауль билан жанг қилмайди, унинг ўрнини укаси эгаллайди (ФОТО) 0 16:33Модрич "Милан" билан янги шартнома имзолашга яқин 0 16:02Макс Холлоуэй жанг олдидан Конор Макгрегорга мурожаат қилди 0 15:29SuperUnited Rapid & Blitz Croatia 2026. Нодирбек Абдусатторов рапид турнирини Топ-3`да якунлади 0 14:57Ўзбекистон кубогининг илк куни 6 та вазнда ғолиблар аниқланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:26"Барселона" "Манчестер Юнайтед"га Жюль Кундени сотиб олишни таклиф қилди 0 13:54Нурсултон Рўзибоев: "Жанг қабул қилинди. Кейинги рақиб — топ!" (ФОТО) 0 13:01Расман. Шоҳжаҳон Эргашев Жукембаев эмас, Шаҳрам Ғиёсовнинг собиқ рақиби билан жанг қиладиган бўлди + ПОСТЕР 0 12:23Аргентина жаҳон чемпионатларида янги жамоавий рекорд ўрнатди 0 11:49Иван Поповда Ўзбекистон сафига ўтиш имконияти сақланиб қолди 0 11:21Ислам Махачевга яна бир спорт туридан Россияда хизмат кўрсатган спорт устаси унвони берилди + ФОТО 0 10:55Хабиб Нурмагомедов ЖЧ-2026`нинг ҳозиргача урилган энг яхши голини айтди 0

08 апр 16:54
Янгиликлар

Футбол

Шота Арвеладзе: Хавининг келиши рақибнинг "Пахтакор"га берган баҳоси

ОЧЛ 3-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Садд" учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг дастлабки қисмида мезбонлар устози Шота Арвеладзе ва футболчи Марат Бикмаев қатнашди.

"Бу жуда ҳам оғир ўйин бўлади. Уларнинг таркибини, уларнинг тарихини биласизлар. Жамоанинг мақсадидан яхши хабардорсиз. Ўз майдонимизда ўйнаймиз. Эртага стадионда ажойиб муҳит бўлади деб умид қиламан. Яхши ўйин, эффектив ўйин кутаяпман. Натижани олдиндан айтиш қийин. Гуруҳдаги вазиятни янада яхшиламоқчимиз. Гуруҳ босқичи охиригача пешқадам бўлишни ва гуруҳдан чиқишни истаймиз", - деди Шота Арвеладзе.  

"Кайфиятимиз яхши. Умид қиламанки эртага ҳам шундай бўлади. Бу биттагина ўйин, биз учун жуда муҳим баҳс. Ғалаба қозониш учун боримизни берамиз", - деди Марат Бикмаев.



- Эртага таркибида Хави, Габи, Ал Ҳайдос ва Бунеджа каби футболчилари бор жамоага қарши ўйнайсизлар. Уларнинг кучли ва кучсиз томонлари нимада?
- "Ал Садд" сафида кўплаб юлдузлар бор. Уларни ўрганиб чиқдик. Тошкентда мана шундай кучли жамоа келиши байрам. Хави футбол афсонаси. Габи ҳам юқори савияда ўйнаган. Аммо бизда ҳам қобилиятли футболчилар кўп. Бизни қизиқарли ўйин кутамоқда. Бу Тошкентдаги ажойиб футбол кечаси бўлади.

- "Ал Саад" 21та ўйинда 92та гол урди. Боғдод Бунеджа эса деярли 40та гол урди...
- Ҳар қандай серия бир кун келиб тўхтайди. Биз бор кучимиз билан уларга қаршилик қиламиз. Агар серия тўхтамаса уларни олқишлаймиз.

- Хави ўтган мавсумда ОЧЛ сафардаги ўйинларига бормаганди. Бу йил ҳам илк бор сафарга чиқмоқда. Хави бор ва Хави йўқ жамоа қандай?
- Агар Хави илк бор сафарга чиқаётган бўлса демак улар "Пахтакор"ни жиддий рақиб сифатида кўришмоқда. Хави майдонда бир соат ўйнаши мумкин, ўша вақтни ўзи унга етарли.

- Аъзамов ва Симич эртанги ўйинга тайёрми?
- Ҳа, кеча улар машғулотда қатнашишди. Умид қиламанки, эртага бизда йўқотишлар бўлмайди.

- Эртага "Пахтакор" қандай ўйин кўрсатади? Ҳимоявий ёки ҳужумкор?
- Рақибдан келиб чиқиб ўйнаймиз. Тўпни назорат қилиш ва ўйинни назорат қилишни истаймиз. Эртага кўпроқ шахмат бўлиши мумкин. Бу гуруҳ босқичи ўйини ва ҳар бир ўйин жуда муҳим.

- Эртага "Ал Садд"га сюрприз борми?
- Агар сюрпризларимиз кўп десам ёлғон бўлади. Аммо бир нечта тайёрлаб қўйган нарсаларимиз бор.

- Сиз уйдаги икки ўйинда ҳам деярли бир нуқтадан гол урдингиз. Эртага ҳам ўша нуқтада жарима тўпи бўлишини истармидингиз?
Марат Бикмаев: - Албатта хоҳлардим (кулади). Ўйинда вазиятлардан фойдаланиш жуда муҳим ҳисобланади.

- "Пахтакор" жисмонан ва руҳан тайёрми?
- Осиё чемпионлар лигасидек кучли мусобақадан олдин йигитлар руҳан тайёрлар. Жисмоний ҳолатга келадиган бўлсак ҳар бир ўйиндан кейин тикланиш ва навбатдаги ўйинга тайёргарлик кўрамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг