UZ

Сўнгги янгиликлар

07:39Факт! Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегациясига энг кўп медални дзюдочиларимиз тақдим этган! 0 07:07XX Осиё ўйинлари. Хитойнинг медаллари 38 тага етди, шундан 23 таси олтин. Ўзбекистон Топ-10`да! 0 06:38Ёшлар кўпайди, Ҳусанов Тошкентда, кайфият аъло. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинининг дастлабки кунидан суратлар 0 20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-турида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди ва бошқа натижалар 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:02Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди 0 17:30Осиё ўйинларининг иккинчи кунида битта олтин ва битта бронза! 0 13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:54Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:21ХХ Осиё ўйинлари. Икки ММАчимиз финалда! 0 07:34XX Осиё ўйинлари. Биринчи кундан кейин Хитой яққол пешқадам, Қозоғистон илк кундаёқ 6 та медаль қўлга киритди 0

29 дек 13:19
Янгиликлар

Бошқалар

Шуҳрат Арслонов – йилнинг энг яхши курашчиси

Теглар :  КурашАрслонов
Осиё – Океания кураш конфедерацияси 2017 йил якуни бўйича бир нечта номинацияларда энг яхшиларни аниқлади.

Унга кўра, Ёпиқ иншоотлар ва Жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинлари ғолиби, Жаҳон чемпиони, ал-Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишланган XII халқаро турнир совриндори Шуҳрат Арслонов “Йилнинг энг яхши курашчиси” деб топилди.

Шунингдек, таиландлик Пулсак Сажатамнукул “Йилнинг энг яхши ҳаками”, эронлик Ҳосро Далир Моейн “Йилнинг энг яхши мураббийи”, Хитой Тайпейидан Хсен-Цу Янг “Йилнинг энг яхши аёл курашчиси”, Жанубий Корея кураш федерацияси “Йилнинг энг яхши федерацияси”, Туркманистонда ўтказилган Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларининг кураш мусобақаси “Йилнинг энг яхши мусобақаси”, 2018 йил Индонезияда бўлиб ўтадиган ёзги Осиё ўйинларига курашнинг расман киритилгани “Йилнинг энг яхши воқеаси”, деб топилди.

Кураш халқаро ассоциацияси президенти Ҳайдар Фармон ва Осиё – Океания кураш конфедерацияси президенти Комил Рўзиев “Кураш ривожига қўшган ҳиссаси учун” номинацияси бўйича тақдирланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг