05 окт 17:39
Янгиликлар
Сув спорти турлари

Синхрон сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатида иккита медалга эга чиқди
Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида ўтказилаётган сув спорти турлари бўйича Осиё чемпионатида синхрон сузиш беллашувлари старт олди.
Мусобақанинг илк кунида Сабина Маҳмудова аёллар ўртасидаги техник соло дастурида кумуш медални қўлга киритди. У ҳакамлар томонидан жами 222,1600 баллга лойиқ кўрилди. Эркаклар ўртасидаги соло дастурида эса Иван Медведев иккинчи натижани қайд этди.
Эркин дастурда иштирок этган терма жамоамиз эса 180,9401 балл билан бронза медалига эга чиқди.
Биринчи кун натижалар:
Кумуш:
Сабина Махмудова — 222.1600 балл
Иван Медведев — 136,2917 балл.
Бронза:
Ўзбекистон терма жамоаси — 180,9401 балл.
Ҳавола :
Манба : aquatics.uz
Фикрлар