UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Месси ва Роналду тарихда илк бор бир жамоада ўйнайди! 0 19:02Исроил Мадримов илмий унвонга эга бўлди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 18:42Шавкат Раҳмонов Махачевни танқид қилди 0 18:16Наоя Иноуэ фаолиятини қачон якунлаши мумкинлигини айтди 0 17:45Усикнинг жамоаси Тайсон Фьюрининг чақирувига жавоб берди 0 17:13"Барселона" собиқ футболчиси бутсаларини михга илди 0 16:42UFC рейтинги янгиланди. Нурсултон Рўзибоевнинг вазнидаги ҳолат қандай? 0 16:13"Энди Пётр Янни нокаут қилишим мумкин. Биринчи жангимизда жуда ёш эдим" - Сонг Ядонг 0 15:40Арман Царукян: "Махачев билан жангми? Аввал енгил вазнда камида беш марта чемпионликни ҳимоя қилмоқчиман" 0 15:12"Манчестер Сити" футболчиси энди Саудия Арабистони Про лигасида ўйнайди 0 14:30Шавкат Раҳмонов нима учун Чимаев билан тушунмовчилик бўлгани ҳақида гапириб берди 0 13:45Қозоғистон Осиё ўйинлари учун таркибини расман эълон қилди 0 13:13"Торехан қайси асосга кўра танлаб олинди?". Жусуповнинг мураббийи Қозоғистон терма жамоасидаги адолатсизлик ҳақида гапирди 0 12:42ПСЖнинг 10 футболчиси "Олтин тўп" мукофотига даъвогарларнинг Топ-30`талигига киритилди 0 12:11Бекзод Қурбонов Германиядаги турнирда шоҳсупага кўтарилди 0

22 июн 15:39
Янгиликлар

Футбол

Собиқ футболчи 2 миллиард сўмга стадион таъмирламоқчи

"Нефтчи", "Насаф" ва Ўзбекистон терма жамоаларида ўйнаган собиқ дарвозабон Ғайрат Ҳасанов "Ўзбекистон" телеканалида эфирга узатилган "Муносабат" кўрсатувида ўзи яшайдиган ҳудуддаги стадионни таъмирлаш мақсадида эканлигини айтди.


"Футбол мактаби ва Фарғона давлат университети битирувчиси ҳисобланаман. Профессионал даражада футбол билан шуғулланганман. Фаолиятим давомида "Нефтчи", "Насаф" ва Ўзбекистон терма жамоасида тўп тепганман. Керакли билим ва тажрибага эга бўлдим. Маблағ йиғдим. Яйпан шаҳар, Ўзбекистон туманимизда 70 йилларда қурилган стадион бор. Айни дамда стадион қаровсиз аҳволда.Юзлаб болалар ҳар куни ўша ерда шуғлланишади. Ҳокимиятга мурожаат қилиб, стадионни таъмирлаш учун 2 млрд. сўм инвеститция киритмоқчилигимни маълум қилдим. Бу маблағни футболчилик фаолиятим давомида тўплаганман, бунинг устига дўстларим ҳам бор.

Келажакда мана бундай спорт мажмуасини яратмоқчиман. Ҳокимимизни олдига кирсак, кимсан, қаердан келдинг, маълумотинг қандай деб сўрамадилар. Масалан, фаолиятим давомида кўплаб мамлакатларга борганман ва у ердаги ареналардан андоза олдим. Мақсадим болалар спортини ривожлантириш, уларнинг бўш вақтини самарали ўтказиш.

Октябрь ойида Фарғона вилояти ҳокими сайёр қабулида бўлдим. У киши менга маблағни қаердан оласан деб сўрадилар. Ўз маблағларим эвазига ушбу ишни бажармоқчилигимни ва 30дан ортиқ иш ўрни яратмоқчи эканлигимни айтдим. Чунки бу стадионга мураббийлар керак.

10 йил ичида Осиё ёки жаҳон миқиёсида бирорта футболчи тарбиялай олсак, Ўзбекистон туманимизнинг иқтисодиётига катта ёрдам берган бўлади. Масалан, ўша футболчи йилига 3 млн. доллар топса, бу маблағ эвазига завод, фабрикалар қуриш мумкин. Бизнес бу фақат тикувчилик ёки савдо-сотиқ эмас. Болалар эса назоратсиз қолмайди" - дейди Ғайрат Ҳасанов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
23 июн 14:49:20
Sher
Хакикий ватанпарвар !!! Ниятизга етинг !
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг