03 апр 20:00
Янгиликлар
Сўз мухлисларга
Сайтимиз фойдаланувчилари орасида спорт борасида чуқур тушунчага эга, вазиятни яхшигина таҳлил қила оладиган мухлисларимиз етарлича. Шу муносабат билан, мухлисларимизнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда ўзаро фикр алмашиш учун ушбу саҳифани ташкил қилдик.
Хабарингиз бор, кеча бокс бўйича Осиё чемпионатида иштирок этувчи терма жамоамиз таркиби эълон қилинди. Бугун қитъа биринчилигига борадиган таркибимиз ҳақида, ҳамюртларимизнинг мусобақадаги имкониятлари, рақиблар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз Таиланддаги Осиё чемпионатида қуйидаги таркибда иштирок этади:
Эркаклар:
- 49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов
- 52 кг: Ҳасанбой Дўсматов
- 56 кг: Миразизбек Мирзахалилов
- 60 кг: Шукуржон Раҳимов
- 64 кг: Шунқор Абдурасулов
- 69 кг: Бобо-Усмон Ботуров
- 75 кг: Исроил Мадримов
- 81 кг: Дилшодбек Рўзматов
- 91 кг: Санжар Турсунов
+ 91 кг: Баҳодир Жалолов.
Мусобақада ЖЧ йўлланмаларининг тақдим этилиши ёки этилмаслиги алоҳида масала. Сиз изоҳларда таркиб борасидаги фикрларингизни билдиришингиз мумкин.
Фикрлар