UZ

Сўнгги янгиликлар

07:39Факт! Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегациясига энг кўп медални дзюдочиларимиз тақдим этган! 0 07:07XX Осиё ўйинлари. Хитойнинг медаллари 38 тага етди, шундан 23 таси олтин. Ўзбекистон Топ-10`да! 0 06:38Ёшлар кўпайди, Ҳусанов Тошкентда, кайфият аъло. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинининг дастлабки кунидан суратлар 0 20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-турида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди ва бошқа натижалар 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:02Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди 0 17:30Осиё ўйинларининг иккинчи кунида битта олтин ва битта бронза! 0 13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:54Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:21ХХ Осиё ўйинлари. Икки ММАчимиз финалда! 0 07:34XX Осиё ўйинлари. Биринчи кундан кейин Хитой яққол пешқадам, Қозоғистон илк кундаёқ 6 та медаль қўлга киритди 0

16 фев 19:23
Янгиликлар

Бошқалар

Спортга оид тарихий қарор қабул қилинишидан олдин жамоатчилик фикри ўрганилди

Теглар :  Қарор
Бугун пойтахтимиздаги Ўзбекистон миллий академик драма театрида спорт жамоатчилиги ўртасида учрашув ташкил қилинди.

Бугун пойтахтимиздаги Ўзбекистон миллий академик драма театрида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан спорт федерация ва ассоциациялар, Олимпия захиралари спорт коллежлари, Иқтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари тизимларида фаолият олиб бораётган мутахассислар ўртасида учрашув, ўзига ҳос очиқ мулоқот  ташкил қилинди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродов, Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари Бекзод Мавлянов, Миллий олимпия қўмитаси Президенти ва мамлакат футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроиловлар иштирок этишди.

Ш.Исроилов йиғилишни очиб берар экан, ушбу учрашувни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад айни пайтда мамлакатимизда спорт соҳасининг энг қуйи бўғинларида юзага келган муаммолар ва уларнинг ечимини аниқлаш орқали  яқин кунларда муҳтарам Президентимиз томонидан имзоланиши кутилаётган спорт соҳасини ривожлантиришга доир янги қарорнинг мукаммал кўриниш ҳосил қилишига замин яратишдан иборат эканлигини таъкидлаб ўтди.


Шахсан Президентимиз топшириқларига биноан ташкил этилган учрашувда соҳа мутахассислари ўз таклифлари билан чиқиш қилишди. Мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими хақида сўз борди. Шунингдек, айни пайтда яратилган шароитлардан самарали фойдаланмаслик, бунинг оқибатида натижаларнинг пасайиб кетиши, селекция ишларининг тўғри йўналишда олиб борилмаслиги, ёш ва иқтидорли спортчиларнинг четда қолиб кетаётганлиги энг катта камчилик эканлиги таъкидланди.

Олимпия захиралари коллежлари ва ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари фаолияти ислоҳотларга мухтож эканлиги, малакали кадрлар етишмаслиги, мактабгача таълим муассасалари ҳамда ўрта мактабларда жисмоний тарбия фани ва спорт тўгараклари талаб даражасида ўтилмаслиги каби муаммолар кўтарилди.


Ш.Исроилов томонидан юртимиз спорти довруғини юқори кўтариш, муваффақиятга эришиш, чет эл тажрибасини ўрганиш учун халқаро алоқаларни ривожлантириш лозимлиги алоҳида қайд этилди. "Сир эмаски, спорт бугунги кунда катта сиёсат даражасига чиқиб бўлган. Агар янгиликларни, тажрибаларни ўзимиз ўрганмасак, биров бизга келиб ўргатиб бермайди. Бунинг учун қўлга китоб олиш, изланиш керак", - дея куюниб гапирди Жисмоний тарбия ва спорт вазири.

Йиғилишда шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродов сўзга чиқиб шундай деди: "Яқин кунлар ичида муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан имзоланадиган қарорда Сиз - соҳа мутахассисларнинг фикри ҳам инобатга олиниши керак. Албатта, ҳақли савол тузилиши табиий. Нима учун Бош прокурор спорт масаласидаги йиғилишга келди? Чунки, янги қарор ижроси айнан Бош прокуратура томонидан назорат қилинади. Бунинг учун катта ишчи гуруҳи тузилган. Шу сабабли ҳам, мамлакат раҳбарининг топшириғи билан бу ерга келдим. Спорт тизимини тубдан ислоҳ қилиш, қайта кўриб чиқиш учун нималар қилишимиз лозим? Янги қарор учун қандай қўшимчалар киритсак самарадорликка эришишимиз мумкин бўлади? Марҳамат, ўз фикрингиз билан ўртоқлашинг".


Ўз навбатида Умид Аҳмаджонов ҳам йиғилганлардан тортинмай ўз таклифини беришларини, мазкур тарихий қарорда яна нималарга аҳамият берилиши лозимлигини сўради:
"Бугунги мулоқот орқали муаммоларни ҳал қилиб, камчиликларни бартараф этишимиз керак. Айнан Сиз ва бизнинг фикримиз кутилаётган қарорда ўз аксини топади. Соҳада муаммолар етарли, бугун биз уларни аниқлашимиз, уларни бартараф этиш чораларини кўришимиз ва янги қарор самарали ишлаши учун тегишли бандларни киритишимиз зарур. Шунингдек, давлат бюджетидан ажратилаётган маблағларни мақсадли сарфланишини назорат қилишимиз, бу борада тизимни қайтадан кўриб чиқишимиз зарур” – деди МОҚ Президенти.

Шундан сўнг, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари вакиллари, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши мутасаддилари, Олимпия захиралари коллежлари, иқтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари раҳбарлари сўзга чиқиб, ўз таклифларини билдиришди. Спорт соҳасида тўпланиб қолган муаммолар, уларни бартараф этиш учун нималар қилиш лозимлиги ҳақида гапирдилар.

Йиғилиш иштирокчилари таълим тизимидаги жисмоний тарбия ўқитувчилари билан узвий боғлиқликни йўлга қўйиш, селекционер мураббийлар ролини кучайтириш, спорт мажмуаларини сифатли жиҳозлар билан таъминлаш, улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш борасида янги қарор учун лозим бўлган ўз фикр ва мулоҳазаларини маълум қилишди. Яқин кунларда эълон қилиниши кутилаётган қарорда ушбу таклифлар албатта эътиборга олиниши қайд этиб ўтилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг