27 авг 14:09
Янгиликлар
Президент қарори билан стадионларнинг фойдаланиш мақсадларини ўзгартириш тақиқланган. Бу "Тўқимачи" стадионига тааллуқли эмасми?
Вазият хусусида иқтисодчи Отабек Бакиров қуйидагиларни маълум қилди:
“Президент қарорини ўқишмаганми?
Бузғунчилар-ку майли, ҳокимият қаёққа қараяпти?
Президент қарори билан Ўзбекистонда давлат мулки объекти бўлган футбол стадионлари ва майдонларининг фойдаланиш мақсадларини ўзгартириш ва сотувга чиқариш тақиқланганига бир йилдан ошди.
Кадастр агентлиги ахборот тизимларига давлат мулкидаги футбол стадион ва майдонларининг фойдаланиш мақсадлари ўзгартирилиши ҳамда сотувга чиқарилиши тақиқланиши ҳақида тегишли ўзгаришлар киритилиши керак эди.
“Тўқимачи” стадиони истисно бўлиб қурбон бўлганми шунда? Ўзи “Тўқимачи” стадионининг ёнидан, чапидан, ўнгидан эгаллаб чайиб, сотиб бўлишувди. Энди навбат стадионгами?”, – дейилади хабарда.
Championat.asia сайти Спорт вазирлиги ва Ўзбекистон футбол ассоциациясининг расмий изоҳини ҳам кутиб қолади.

Фикрлар