UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45Жавоҳир Умматалиев: "ЖЧдаги иккинчи ўрин ҳам ёмон эмас, лекин..." 0 19:24Шарабутдин Атаев Тошкентдаги чемпионлик ҳақида: "Икки йил олдингиси анча ёрқин ва қимматли эди" 0 19:02"Яқин орада кўришамиз". Нганну Немковнинг чорловига жавоб берди 0 18:39"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум 0 18:17Асадхўжа Мўйдинхўжаев учинчи чемпионликдан сўнг: "Тўхтаб қолиш йўқ. Гап-сўзларга нуқта қўйдик деб ўйлайман" 0 17:51"Жин урин сени". Бакли яна Рахмоновга кескин чақириқ ташлади 0 17:25Тўрабекни мағлуб этган Муслим Гаджимагомедов: "Биринчи ўринга чиқиш тобора қийинлашиб бормоқда" 0 17:02"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди 0 16:40"Фрэнсис билан жанг қилгим келади". Вадим Немков Нганнуни жангга чорлади 0 16:19Мэнни Пакьяо: "Илгари гуллар ва булочкалар сотардим, кўпинча қорним тўймасди" 0 15:56Ҳасанбой Дўсматов навбатдаги режаси ҳақида гапирди ва пулни нимага сарфлашини айтди 0 15:35"Реал" Камавингага нарх қўйди 0 15:14Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон чемпионатининг илк куни 9 та вазнда ғолиблар аниқланди 0 14:53Қозоғистонлик IBA Жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорлари давлатдан мукофот пули олмайди. Нега? 0 14:32UFC on ESPN 73 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0

20 мар 17:11
Янгиликлар

Теннис

Султонов Манишдан ўтган ҳафтадаги мағлубият учун реванш олди

Ҳиндистоннинг Чандигарҳ шаҳрида теннис бўйича M15 тоифасига кирувчи турнир давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 15 000 долларни ташкил этувчи ушбу турнирда ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказяпти. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси жуфтликдаги иштирокини ғалаба билан бошлаган эди. 

Бироз аввал у яккаликнинг илк даврасида кортга чиқди. Чандигарҳ турнирида биринчи рақам остида таснифланган Султонов 1/16 финалда ҳиндистонлик Маниш Сурешкумарни ортиқча қийинчиликсиз мағлубиятга учратди - 6/2, 6/3. Султонов 74 дақиқа давом этган учрашувда 5, Сурешкумар эса 4 та эйс зарбасини амалга оширди.   

Таққослаш учун, Ҳумоюн ATP рейтингида 331, Маниш эса 877-поғонадан жой олган. Қизиғи, теннисчилар ўтган ҳафта Нью-Делидаги турнирнинг биринчи босқичида ҳам ўзаро тўқнаш келишганди. Ўшанда Султонов рейтингда ўзидан 548 поғона қуйида бораётган Сурешкумарга 6/4, 5/7, 4/6 ҳисобида ютқазиб қўйганди.    

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг