02 май 09:29
Янгиликлар
Супержангга икки кун қолди: Альварес ва Жейкобс Лас-Вегасда!
Кеча ўрта вазн тоифасида WBC ва WBA йўналишлари чемпиони мексикалик Сауль “Канело” Альварес ҳамда ушбу вазнда IBF камари соҳиби америкалик Дэниэл Жейкобс бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилувчи Лас-Вегас шаҳрига етиб боришди.
“Кутиб олиш маросимида ҳозир бўлган барча ўз миннатдорчилигимни изҳор қиламан. Бу мен учун ёқимли ҳолат. Ҳар бир жанг - тарих. Жейкобс иккинчи ўрта вазн тоифаси вакили ҳисобланади. Шу жиҳатидан ҳам бу жанг мен учун аҳамиятли бўлади. Лекин энг асосийси мен бирлаштирувчи чемпионлик жангида рингга чиқаман ва ўйлайманки, ўз орзуимга эришаман”, - деди Альварес.
“Мен ўрта вазн тоифасининг энг кучли боксчиси эканимни исботлайман. Рекордимга эътибор қаратсангиз, 80 фоиз жангларимни нокаут билан якунлаганман. Нима учун бу натижамни 4 май кунги жангимда яхшиламаслигим керак?”, - дея бўлажак жанг ҳақида фикр билдирган Жейкобс.
Фикрлар