UZ

Сўнгги янгиликлар

17:19Тайсон Энтони Жошуани қўрқоқлик ва ёлғончиликда айблади 0 16:48Султонов Хитой "Челленжер"ининг 1/8 финалида кортга чиқди 0 16:17Суперлига. Бугун янги турга старт берилади 0 15:46Икки ҳафтадан кейин Чимаев ва Бёрнс ўртасида реванш ўтказилади + ПОСТЕР 0 15:12ИНТЕРВЬЮ. Дунёнинг энг кучли лигасига ўтиш арафасидаги "ОҚ БЎРИ" — Хотамбек Бойназаров 0 14:40Рўзибоев — Пейж: Октагонда ким ўз ўйинини ўтказа олади? (мутолаа учун) 0 14:16Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ҳиндистонга қарши майдонга тушади 0 13:44Махачевнинг мураббийи шогирдининг октагонга қайтиш муддатини маълум қилди 0 13:13Дана Уайт Жастин Гэтжининг танаффус олиш қарори ҳақида гапирди 0 12:43Перейранинг синглиси ONE FC тарихидаги энг ёш чемпионга қарши жанг қилади 0 12:18"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси жамоани тарк этди 0 11:49Жавоҳир Синдаров Гукешнинг ғалабани жўшқин нишонлаганига муносабат билдирди 0 11:21US Open 2026 учинчи даврасига етиб келган Раҳимова яхшигина мукофот пули ва рейтинг очкоси ишлаб олди 0 10:55Шауб Нурмагомедовнинг мағлубияти ҳақида: "Навбат Махачевга!" 0 10:28Рафинья, Беллингем, Обамеянг, Баэна ва Теналья Ла Лигада ойнинг энг яхши ўйинчиси совринига номзод сифатида кўрсатилди 0

25 май 11:38
Янгиликлар

Футбол

Суперлига. Бугун 10-турнинг дастлабки 4та ўйини бўлади

Бугун Суперлигада 10-тур ўйинлари старт олади.

ДИНАМО — ҚИЗИЛҚУМ


Бу мавсумда ўз уйида ютқазмаган "Динамо" (3 ғалаба ва 2 дуранг), сафарда ҳали ғалаба қозона олмаган "Қизилқум"ни (2 дуранг ва 3 мағлубият) қабул қилади.

Самарқанд клуби Суперлигадаги охирги 4та ўйинда мағлуб бўлгани йўқ (1 ғалаба ва 3 дуранг). Икки турдан буён рақиблар "Динамо" дарвозасини ишғол қила олишмаяпти.

"Қизилқум" эса сўнгги икки турда ғалаба нималигини билмади. Навоий шаҳри клуби тўрт турдан буён рақиблари дарвозасига биттадан гол уриб келмоқда.

Бу икки клуб Ўзбекистон чемпионатларида 34 марта ўзаро ўйин ўтказишган. Шундан 15тасида "Қизилқум"нинг қўли баланд келган, 10та учрашувда Самарқанд клуби зафар қучган. Қолган 9та ўйинда ғолиб аниқланмаган.

"Қизилқум" ўз тарихида 3 марта бу клубни сафарда мағлуб эта олган экан. Ўзаро ўйинларнинг охирги 4тасида хоҳ уйда, хоҳ сафарда бўлсин "Динамо" умуман ғалабага эриша олмаган (1 дуранг ва 3 мағлубият).


СУРХОН — ҚЎҚОН-1912


Бу мавсумда ҳозирча энг кам (7та) гол ўтказган "Сурхон" энг кўп (20та) гол ўтказган "Қўқон-1912" билан тўқнаш келади.

"Сурхон"нинг ўз майдонидаги мағлубиятсиз серияси 5та ўйинни ташкил этмоқда (2 ғалаба ва 3 дуранг).

"Қўқон-1912" сўнгги бешта турни фақат сафарда ўтказди ва бу ўйинларда бир марта ғалаба қозонди холос. Жамоа тўртта ўйиндан буён юта олмаяпти.

Бу икки клуб чемпионат доирасида 16 марта тўқнаш келишган. Саккиз бор Термиз клуби, етти бор Қўқон клуби ғолиб бўлган. Фақат бир марта дуранг қайд этилган.

Сўнгги марта "Қўқон-1912" Термиздан 1999 йилги мавсумда ғалаба билан қайтган экан.


НАВБАҲОР — АНДИЖОН


Бу турдаги водий дербиси. "Навбаҳор"нинг мағлубиятсиз серияси олтита ўйинга етди. "Андижон" эса аксинча тўртта ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти.

Ушбу клублар Ўзбекистон чемпионатида бунга қадар 46 марта ўзаро ўйин ўтказишган. Каттагина устунлик Наманган клуби томонида. "Навбаҳор" 24 бор зафар қучган. 10 марта "Андижон" 3 очкони қўлга киритган. Қолган 12та учрашувда эса дуранг кузатилган.

"Навбаҳор" ўз тарихида Наманганда бу жамоага ҳеч қачон мағлуб бўлмаган экан (18 ғалаба ва 5 дуранг).


МЕТАЛЛУРГ — БУНЁДКОР


Ўтган турда бир хил 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган икки клубнинг ўзаро тўқнашуви.

"Металлург" бу мавсум ҳозиргача ўз майдонида умуман мағлуб бўлмади (3 ғалаба ва 1 дуранг). "Бунёдкор" эса чемпионатдаги сўнгги икки турда мағлуб бўлгани йўқ.

Бекобод клуби кетма-кет икки тур рақиблар билан 0:0 ҳисобларида дуранг ўйнади.

Бу икки клуб шу кунгача ўзаро 26 марта ўйин ўтказишган. Шундан 19тасида "қалдирғочлар" зафар қучишган. Уч марта "Металлург" ғолиб бўлган ва 4 марта дуранг қайд этилган.

Охирги марта "Бунёдкор" Бекободдан 2015 йилги мавсумда ғалаба билан қайтган экан. Шундан кейин сафардаги 4та ўйинда "қалдирғочлар" бу рақибни юта олишмади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг