UZ

Сўнгги янгиликлар

12:18"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси жамоани тарк этди 0 11:49Жавоҳир Синдаров Гукешнинг ғалабани жўшқин нишонлаганига муносабат билдирди 0 11:21US Open 2026 учинчи даврасига етиб келган Раҳимова яхшигина мукофот пули ва рейтинг очкоси ишлаб олди 0 10:55Шауб Нурмагомедовнинг мағлубияти ҳақида: "Навбат Махачевга!" 0 10:28Рафинья, Беллингем, Обамеянг, Баэна ва Теналья Ла Лигада ойнинг энг яхши ўйинчиси совринига номзод сифатида кўрсатилди 0 09:56Сонг Нурмагомедов устидан қозонилган ғалаба тасодифий эмаслигини исботлади 0 09:27Dana White's Contender Series 4-ҳафта натижалари: беш нафар жангчи UFC билан шартнома имзолади 0 08:54Арман Царукян Ислам Махачевнинг рекордини янгиламоқчи 0 08:23Месси шарафига Аргентинадаги кейинги турнинг барча ўйинлари 10-дақиқада тўхтатилади 0 07:58UFC Дэн Хукерга фаолиятидаги энг катта гонорарни тўлайди 0 07:32Шевченко жароҳат олди, UFC вақтинчалик чемпионлик камари учун жанг ташкил қилади 0 07:01US Open 2026. Камилла Раҳимова 1/16 финалда. Эндиги рақиба дунёнинг 1-ракеткаси! 0 19:12АПЛ клублари бир трансфер ойнасидаги харажатлар бўйича лига рекордини янгилади 0 18:45Усик келаси йилнинг март ойида АҚШда жанг ўтказиш бўйича музокара олиб бормоқда 0 18:18Магомед Анкалаев: "Пауло Коста учинчи марта мен билан жангдан бош тортди" 0

15 июн 11:22
Янгиликлар

Футбол

Суперлига. Бугун 11-тур старт олади ва Қўқонда стадион очилади

Бугун Ўзбекистон Суперлигасида 11-тур учрашувлари бошланади.

18:00 - ҚЎҚОН-1912 — ДИНАМО

"Қўқон-1912" бу мавсумда Қўқондаги илк ўйинини шу тур ўтказади. Самарқанднинг "Динамо" клуби сафарда 4та ўйинда майдонга тушди ва умуман ғалаба қозона олмади (2 дуранг ва 2 мағлубият).

"Динамо"нинг мағлубиятсиз серияси 5та ўйинга етди (1 ғалаба ва 4 дуранг). "Қўқон-1912" бу мавсумда ҳозиргача энг кўп гол ўтказган клуб бўлиб турибди - 22та.

Қўқонликлар эса аксинча бешта ўйиндан буён юта олишмаяпти (1 дуранг ва 4 мағлубият).

Бу клублар Ўзбекистон чемпионатида жами 18 марта тўқнаш келишган. Натижалар водий клубининг устунлигини кўрсатмоқда. Қўқонликлар 8 марта ғалаба қозонишган. Беш марта Самарқанд клуби зафар қучган ва яна бешта учрашувда дуранг қайд этилган.

"Динамо" ўз тарихида ҳеч қачон Қўқондан ғалаба билан қайта олмаган - 3 дуранг ва 6 мағлубият.

19:30 - ЛОКОМОТИВ — СУРХОН

Мусобақа жадвалида икки ва учинчи ўринда бораётган клублар ўртасидаги баҳс. "Сурхон" устози Андрей Микляев собиқ клубига қарши.

"Локомотив" 9та турдан буён ютқазмай келмоқда (6 ғалаба, 3 дуранг). Охирги 3та ўйинда "темирйўлчилар" дарвозасига ҳеч қайси клуб гол ура олмади.

Амалдаги чемпион бу йил ўз майдонида умуман ютқазмади - 4 ғалаба, 2 дуранг. "Сурхон"нинг сафардаги кўрсаткичлари: 2 ғалаба ва 2 мағлубият.

Бу клублар ушбу мавсумда энг кам гол ўтказган жамоалар ҳисобланишади: "Локомотив" 7, "Сурхон" 8.

"Локомотив" ҳамда "Сурхон" Ўзбекистон чемпионатида фақат 2004 йилги мавсумда ўзаро куч синашишган. Қизиғи иккала баҳсда ҳам ҳисоб очилмаган. Яъни ўзаро ўйинларда ҳеч бир томон гол ура олмаган.

20:00 - ҚИЗИЛҚУМ — СЎҒДИЁНА

Ушбу мавсумда умуман дуранг ўйнамаган ягона клуб Навоийда меҳмон бўлади.

"Қизилқум" учта турдан буён ғалаба нималигини билмай келмоқда (2 дуранг, 1 мағлубият). "Сўғдиёна" эса аксинча охирги учта ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди.

Ўзаро ўйинлар тарихига назар солсак 32та учрашувнинг тенг ярмида "Қизилқум" ғолиб бўлганини кўриш мумкин. Етти ўйинда Жиззах клубининг қўли баланд келган. Қолган 9 учрашувда дуранг кузатилган.

Эътиборлиси "Қизилқум" ўз майдонида ҳеч қачон бу жамоага ютқазмаган экан - 11та ғалаба ва 5та дуранг.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг