UZ

Сўнгги янгиликлар

12:11Рамазон Темиров вазнидаги чемпионлик жангини ким суғурталаши маълум бўлди 0 11:40Спорт — миллат саломатлиги, илм-фан ва камолот омили! 0 11:09Here we go. Маурисио Почеттино - "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи! 0 10:38Нурмагомедов Абу-Дабидаги RAF турнирига киритилмайди 0 10:07Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Диёра Келдиёрова медаллар учун курашга киришади 0 09:36UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес 0 09:05Total Chess. Абдусатторов Дудага қарши ўйинлардан кейин кўтарилди 0 08:34Нурмагомедов ва Двалишвили Абу-Дабида назорат остида қолмоқда 0 08:03Фабио Каннаваро: "Ҳисоб 2:0 пайти "моторни ўчириб қўйдик". Футбол баъзида бешафқат эканини тушунишимиз керак" (Тўлиқ матбуот анжумани) 0 07:32Дана Уайт Двалишвили ва Нурмагомедовни қоралади: "Аҳмоқлар!" 0 07:01Алимханули Канело билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди 0 21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0

07 апр 08:25
Янгиликлар

Футбол

Суперлига. Бугун "Навбаҳор" "Пахтакор" билан ўйнайди

Бугун Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган дастлабки учрашув бўлиб ўтади.

Ҳозирга қадар жамоалар чемпионатларда 60 учрашувда майдонга тушишган. Ўзаро ўйинлар бўйича устунлик яққол "Шерлар" тарафида. 37 баҳсда зафар қучган "Пахтакор" 10 бор рақиб билан дуранг ўйнаган ва 13 марта имкониятни бой берган. "Пахтакор" 101 та гол урган бўлса, "Навбаҳор"да 47 гол бор.

Айни пайтгача Наманганда бўлиб ўтган 30 та баҳснинг 12 тасида "Пахтакор" зафар қучган бўлса, 6 ўйин дуранг билан тугаган. Қолган 12 учрашув "лочинлар"нинг ғалабаси билан якунланган. Наманганда "Пахтакор" 34 тўп киритиб, 28 гол ўтказиб юборган. Ўтган йил Наманганда ўтган беллашувда 1:1 ҳисоби қайд этилган.

Бу жамоаларнинг охирги олтита ўйинида "Навбаҳор" ғалаба қозон олмаган - 4 та дуранг, 2 та мағлубият. Сўнгги бор "лочинлар" бу жамоани 2018 йилги мавсум биринчи босқичида, ўз майдонидаги ўйинда мағлуб этишган - 1:0.

“Навбаҳор” ва “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги ўйин 7 апрель, чоршанба куни 18:30да Намангандаги "Марказий" стадионда бошланади.

Coca Cola Суперлига. 5-тур

7 апрель, чоршанба

НАВБАҲОР – ПАХТАКОР

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Фарруҳ Янсупов

Назоратчи: Марат Исмоилов

VAR ҳаками: Азиз Асимов

VAR ассистентлари: Тимур Галеев, Зиёдулло Абдураҳмонов

VAR назоратчиси: Фарҳод Абдуллаев

Оператор: Шерали Жаналиев

Техник мутахассис: Отабек Содиқов

Комиссар: Саид Шоҳруҳ

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг