UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03Фомин Hersonissos Challenger турнирида чемпион бўлди 0 07:32"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида шармандали ҳисобда мағлуб бўлди 0 07:01Майкл Моралес: "Ислам Махачевдан ҳеч қандай таҳдид кўрмаяпман" 0 21:58Зокиров билан жанг қиладиган Мокаев: "UFC октагони ташқарисида ўн баробар кўпроқ пул ишлаяпман" 0 20:29Тошкентда шахмат бўйича "Ўзбекистон президенти кубоги" халқаро турнири старт олди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:51Суперлига. "Нефтчи" - Ўзбекистон чемпиони! 0 19:00Бокс. Тошкентда Жаҳон кубоги бошланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 17:52Махачевнинг жамоаси Исламни UFC камаридан маҳрум қилиш талабига жавоб берди 0 17:30Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов мағлуб бўлди 0 17:21ПСЖнинг Винисиус трансфери бўйича позицияси маълум бўлди 0 16:50Бивол Александр Усик билан жанг қилиш эҳтимолини баҳолади 0 16:19Келдиёрова Токио "Катта Дубулға" турнири олдидан япониялик Олимпиада чемпионининг "мастер класси"да иштирок этди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:48Андрей Есипенко: "Синдаров ё осон ютади ёки..." 0 15:17Хаби Алонсо "Челси"нинг жорий мавсумдаги омадсизликлари сабабини айтди 0 14:46Иман Хелиф ўзининг профессионал дебюти учун ўзига ўхшаган янги рақиб топди 0

23 окт 20:41
Янгиликлар

Футбол

Суперлига. Марказий ўйинда Бикмаев яна гол урди ҳамда турнинг бошқа натижалари

Бугун футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасида 27-турнинг учта учрашуви бўлиб ўтди.

Турнинг марказий ўйини Тошкентда пешқадам "Локомотив" ҳамда Наманганнинг "Навбаҳор" жамоалари ўртасида ўтказилди. Ўйиннинг 76-дақиқасида Марат Бикмаев томонидан киритилган ягона гол "темирйўлчилар"га муҳим уч очкони тақдим этди. 

Қуйи гуруҳда иштирок этаётган Қаршининг "Насаф" жамоаси ўз майдонида Жиззахнинг "Сўғдиёна"сини йирик 3:0 ҳисобида доғда қолдирди. Ўйинда Бобур Абдихолиқов дублга эришди. Яна бир гол Шароф Муҳитдинов ҳисобига ёзилди. 

Турнинг яна бир учрашувида "Қизилқум" клуби ўз мухлислари кўз ўнгида Ўзбекистон Кубоги финалчиси Олмалиқнинг АГМК жамоасидан 2:1 ҳисобида устун келди. Меҳмонлардан ягона жавоб тўпига Камолиддин Мурзоев муаллифлик қилди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг