18 июн 19:58
Янгиликлар
Бокс/ММА
Супероғир вазн собиқ чемпиони шу ой рингга чиқади, рақиб ҳам маълум
Супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Жозеф Паркер 29 июнь куни рингга кўтарилади.
Янги Зеландия боксчиси яқинда DAZN стриминг сервиси билан шартнома имзолаган эди ва 29 июнь кунги жанг у учун дебют бўлади. Паркер самоалик 39 ёшли Алекс Лиепаига қарши рингга чиқади.
Маълумот учун, Паркер ўтган ойда Эдди Хирнга тегишли Matchroom Boxing USA промоутерлик компанияси билан учта жангга мўлжалланган шартномага имзо чеккан эди. Хирннинг айтишича, Жозеф аслида 29 июнь куни америкалик Эрик Молинага қарши жанг ўтказиши керак эди. Лекин рақиб жамоа музокарани суъний равишда чўзгани учун Паркерга бошқа боксчи танланди.
Ҳавола :
Фикрлар