01 июн 20:26
Янгиликлар
Супероғир вазнда собиқ жаҳон чемпиони янги промоутерга эга бўлди
Ушбу компания британиялик таниқли промоутер Эдди Хирнга тегишли. Янги Зеландия боксчисининг шартномаси учта жангни ўз ичига олади.
"Менинг Duco Events промоутерлик компанияси билан олти йиллик ҳамкорлигим 26 март куни якунига етганди. Эркин агентга айланганимдан сўнг жамоам билан узоқ ўйладик ва якунда Эдди Хирн вариантида тўхтатдик.
Ўйлайманки, ушбу компания билан ҳамкорликнинг меваси сифатида аввалига чемпионлик камарларидан бирини қўлга киритаман. Кейин эса мутлоқ жаҳон чемпионига айламан", - деди Паркер.
Маълумот учун, Паркерга афсонавий Боб Арумга тегишли Top Rank промоутерлик компанияси ҳам таклиф билан чиққан эди. Matchroom Boxing билан ҳамкорлик доирасидаги илк жанг 29 июнь куни АҚШнинг Род-Айленд штатида Эрик Молинага қарши блҳўлиб ўтади.
Фикрлар