27 июл 08:21
Янгиликлар
Теннис
“Tashkent ITF junior G-5”. Ярим финалчилар маълум
Пойтахтимизда теннис бўйича ўсмирлар ўртасидаги турнир бўлиб ўтмоқда.
Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган ушбу мусобақада ўнга яқин давлатдан истеъдодли теннисчилар иштирок этяпти. Ўғил болалар ўртасидаги турнирда чорак финал учрашувлари ўтказилиб, ярим финалчилар номи маълум бўлди.
Эътиборлиси, ярим финалнинг барча иштирокчилари ўзбекистонлик теннисчилар бўлди. Бугун ўтказиладиган учрашувлар натижасидан қатъий назар, бош соврин юртимизда қолади.
Ярим финал жуфтликлари:
Бекзод Расаматов - Олимжон Набиев
Темур Соттимов - Иброҳимжон Ўринов
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар