UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Бивол 21-асрнинг энг севимли уч боксчисини айтди 0 19:45Жаҳон кубоги: 5 нафар боксчимиз ярим финалга йўл олди, яна бирида эса бронза 0 17:59"Ортга чекинмайман, тик туриб жанг қиламан" — Моралес Пратес билан жанг ҳақида 0 17:28Жаҳон чемпионати U-17. Ўзбекистон — Испания ўйинини бошқарадиган ҳакамлар бригадаси маълум 0 16:57Арман Царукяннинг Генри Сехудо бўйича "талаби" қондирилди + ФОТО 0 16:26Агит Кабайел WBC камари ҳимояси учун рингга кўтарилди 0 15:55"Бу гўдакни менга беринг" — Цаурукян Сехудога "вызов" ташлади ва дарҳол жавобини олди 0 15:24Бразилия Либертадорес кубогидаги ғалабалар сони бўйича Аргентинадан ўзиб кетди 0 14:53Гукеш Доммараджу: "Жавоҳир билан тенг кучли рақиблармиз!" 0 14:22Жаҳон кубоги. Кундузги дастурда рингга чиққан боксчиларимизнинг барида ғалаба. Олимпиаданинг амалдаги кумуш медали соҳиби мағлуб этилди 0 13:51Жавоҳир Синдаров: "Ҳаяжондаман!" 0 13:20"Уларга ҳакамнинг бағрикенглиги қўл келди". Моуринью ҳакамни танқид қилди 0 12:49Гандбол. Осиё чемпионатида кетма-кет иккинчи ғалабага эришдик! 0 12:18RAF 15 турнирининг барча натижалари: Царукян камарини ҳимоя қилди. Сехудочи? 0 11:47Арман Царукян иштирокидаги баҳс бир дақиқадан камроқ давом этди 0

29 сен 08:48
Янгиликлар

Теннис

Tashkent Open. Бугун чорак финалнинг сўнгги икки баҳси давом эттирилади

Пойтахтимизда теннис бўйича аёллар ўртасида WTA таснифига кирувчи Tashkent Open мусобақасининг асосий тўр баҳслари давом этмоқда.

Соврин жамғармаси 250 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи турнирга Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортлари мезбонлик қиляпти. Кеча ёмғир сабаб чорак финалнинг иккита учрашуви якунига етмай қолди.

Бугун соат 10:00дан бошлаб ана шу ўйинлар давом эттирилади. Россиялик Вера Звонарева сербиялик Александра Круничга қарши кортга чиқади. Кеча бу теннисчилар ўртасидаги учрашув биринчи сетнинг бешинчи геймидан сўнг ёмғир сабаб тўхтатилди. Бу пайтга келиб Звонарева 3:2 ҳисобида ғалаба қозонаётганди.


Иккинчи чорак финал баҳси эса япониялик Куруми Нара ҳамда украиналик Катерина Бондаренко ўртасида бўлиб ўтади. Шунингдек, бугун ярим финалнинг дастлабки учрашуви ҳам ўтказилади. Унда венгриялик Тимеа Бабош ҳамда беларуслик Арина Соболенко ўзаро ўйинда финал чиптасини ҳал қилишади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг