19 ноя 17:55
Янгиликлар
Теннис

Таунсенд Австралия Очиқ чемпионатининг имтиёзли чиптасига эга бўлди
Америкалик теннисчи Тэйлор Таунсенд биринчилардан бўлиб Австралия Очиқ чемпионатига имтиёзли wild card йўлланмасини қўлга киритди.
"Катта Дубулға" туркумига кирувчи Австралия Очиқ чемпионати 2018 йилнинг 15-28 январь кунлари оралиғида Яшил қитъанинг Мельбурн шаҳрида бўлиб ўтади.
Тэйлор бугун тонгда АҚШнинг Техас штати Вако шаҳрида якунланган "Челленжер" туркумига кирувчи турнирда бош мукофотни қўлга киритиш баробарида ана шу имтиёзни ҳам ўзи учун нақд қилиб олди.
Ҳавола :
Манба : gotennis.ru
Фикрлар