UZ

Сўнгги янгиликлар

20:14Prezident Kubogi. "Ўзбек классико"сида қандай натижа қайд этилди? (Барча натижалар+турнир жадвали) 0 19:01"Бавария" "Барселона" собиқ вингерига қизиқиш билдирмоқда 0 18:39Перейра - Анкалаев жанги ташкил этилса, ким ғалаба қозонади? Хилл жавоб берди 0 18:17Ёш стол теннисчилармизнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки давом этмоқда 0 17:54Жонс UFC'даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 17:29Йўғе?! "Тоттенхэм" посбони "Ман Сити"га қарши 60 дақиқа синган оёқ билан ўйнаган 0 17:14Абдулҳаким Шаубаев Осиё Kukmuwon федерацияси президенти этиб сайланди 0 17:06"Амирхон Алихўжаев мен билан жанг қилишдан бош тортди" - тожикистонлик спортчи 0 16:45Артур Бетербиев Бивол билан реванш масаласида мухлисларга мурожаат қилди 0 16:23Аёллар терма жамоамизнинг Осиё чемпионати учун таркиби эълон қилинди 0 16:01"Ньюкасл" Серхио Рамосга қандай шартнома таклиф қилиши маълум 0 15:39Магомед Анкалаев Перейрага қарши қачон бўлиши ҳақида гапирди 0 15:17Бунгача қайси мамлакатларда Президентлар МОҚ раҳбари бўлган? 0 15:14МОҚнинг қолган раис ўринбосарлари тақдири нима бўлади? 0 14:53"Жошуа учун бу профессионал спортдаги сўнгги йил бўлиши мумкин" — Хирн 0

28 апр 16:16
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Дунёнинг энг яхши боксчиси Теренс Кроуфорднинг трaгедияга бой болалик ҳикояси

Исроил Мадримовнинг бўлажак рақиби ҳақида ҳикоя.

Ўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Теренс «Bud» Кроуфорд нафақат бугунги бокснинг энг яхшиси, балки ўз авлодининг энг кучли жангчиси бўлиб, икки вазн тоифасида мутлақ чемпионликни қўлга киритиб, Шон-шуҳрат залига киритилган.

Спортга кириб келиши

Кроуфорд 1987 йил 23 сентябрда Небраска штатининг Омаҳа шаҳрида дунёга келган.

Жангчилик Теренс Кроуфордга қон орқали ўтган. Унинг бобоси, отаси ва амакиси Омаҳа шаҳридаги CW Boxing Club'ида шуғулланишга. Спорт залининг эгаси Карл Вашингтон ҳам Кроуфорднинг қўшниси эди. Вашингтон ўша пайтдаги етти ёшли Теренсга муаммолардан сақланиш учун залда шуғулланиш кераклигини айтади:

«Карл мени кўчада кўрди. У мени кўчада уришмоқчи бўлган ёмон болалардан бири эканлигимни билар эди. Мен унга нотаниш одамлар билан гаплашмаслигимни айтдим ва онамга сўзлаб бериш мақсадида уйга кетдим».

Дебра Кроуфорд ўғлининг ҳикоясини эшитганида, Вашингтон уларнинг эшиги олдида эди. Кўп ўтмай, Кроуфорд бокс клубида мураббий Мидж Минор қўл остида машғулотларни бошлади

«Муштлашганим учун мактабдан ҳайдалган эдим. Мидж мени спорт залидан ҳайдаб чиқарган эди. Мен парво қилмадим. Футбол, баскетбол ўйнадим, кураш тушишни ўргандим. Ўша спорт турларининг барчасида мен дўстларим билан шуғулланардим». — дея хотирлайди чемпион.

«Боксни бошлаганимда етти ёшда эдим. Мен уйда ҳеч нарса қилмасдан - бўш ўтиришни ёқтирмасдим. Жанг қилиш менга ёқарди. Бажарадиган ишларимнинг жангга алоқаси бўлмаса, бу қизиқ туюлмасди».

«Бундай болаликни ҳеч кимга тиламайман» - «миллион долларлик чақалоқ»

Кроуфорд чемпион бўлиш сари қатъиятлилилиги билан ажралиб турарди, у буни болаликдаги тажрибалари билан боғлайди. Кроуфорднинг онаси ўғлини кучли қилиш учун ноодатий усуллардан фойдаланган. Чемпионнинг сўзларига кўра, онаси унга жисмонан қаршилик кўрсатиш учун бошқа болаларга 10 доллардан пул тўлайди.

«Бу мени янада оч қилди. Очлик - ёқимли. Онам менга қарши чиқар, уддалай олмаслигимни айтарди. У нотўғри ўйлаётганини исботлайман, мен барибир қила оламан, дер эдим».

ESPN'га берган интервьюсида Теренс Кроуфорд амакиси Майклнинг ўлдирилишига катта ҳиссий муносабатда бўлганини тасвирлаб берди. Улар нафақат яқин эдилар, балки оилани билганлар Кроуфордни жанг услуби, қобилиятлари амакисига жуда ўхшаганини эслашади. Ачинарлиси, у амакиси билан хайрлашишга мажбур бўлганида ёш эди. Майкл ёки уни ўлдирган шахс ўртасида айнан нима содир бўлгани номаълум, бироқ оиланинг айтишича, уни севгилиси пичоқлаган.

Кроуфорд бундан кейинги даҳшатли тушларни эслади: «Мен тобутни кўз олдимга келтирардим. Онам билан ухлашни хоҳлардим. Ҳатто ёлғиз чўмила олмасдим, чунки кимдир мени олиб кетади деб ўйлардим», - хотирлайди Теренс

Онасининг доимий равишда кейинги жангда мағлуб бўлишини, у ҳеч қачон энг яхшиси бўлмаслигини таъкидлаши Теренснинг жаҳлини чиқарарди.

«Мен бирор турнирда ғалаба қозонганимда, у ҳеч қачон мени табрикламаган, мен билан фахрланишини айтмаган. У бир марта бўлса ҳам мени яхши кўришини айтамаган». Кроуфорд тақдирига рози бўлди: «Катта бўлганимда, унинг салбий йўли мени буюк бўлишга ундаганини пайқадим. Энди мен онамга эмас ўзимга энг зўри эканлигимни исботлашни бошладим»

Теренс 12 ёшда бўлганида онаси уни камар билан урган ва бошқа ўғлини урмаслигини айтган. Лекин болакайни  хафа қилишнинг бошқа усулларини ўйлаб топган.

Кроуфордннинг отаси денгиз флотида бўлган ва камдан-кам ҳолларда оиласи билан бирга бўларди. Ўшандан бери у отасисиз ўсиш қанчалик қийин бўлганини очиқ айтди, айниқса у ҳақидаги дастлабки хотиралари ёқимли. Сэр Теренс ўз ўғлини «миллион долларлик чақалоғим» деб аташни яхши кўрарди ва Кроуфорд шундай деди: «У кетганида мен йиғлардим, чунки биргалигимизда дадам менинг энг яқин дўстимдек эди... У менга доим мен билан фахрланишини айтарди».

Отанинг фарзанд улғайиш жараёнидаги энг муҳим вақтни ўтказиб юбориш ҳисси Кроуфордни ўз фарзандлари билан бирга бўлишга ундади: «Мен нима қилаётганим муҳим эмас. Фарзандларимнинг отаси сифатида уларнинг ёнида бўлиш менинг вазифам, оталик масъулиятим. Сиз ўша дақиқаларни қайтариб ололмайсиз. Мен ҳеч қачон югуриб келиб, онамни қучоқлаб, мен сизни яхши кўраман деёлмаганман ва у ҳам неи эркалаб, яхши кўришини айтмаган. Мен унинг жангларимга келишини ва мени қўллаб-қувватлашини хоҳлардим, лекин бундай имконият ҳеч қачон бўлмади».


«Ўшанда ўлган бўлишим мумкин эди» - кўча тўдалари ҳаётига босилган қадам

Минор Кроуфордни оталиққа олди. Аммо ўсмирлик йилларида Кроуфорд шимолий Омаҳа кўчаларида дўстлари билан сайр қилишга қизиқиб қолди.

Бир куни Кроуфорд dice (биздаги нарда тошлари билан ўйналадиган ўйин) ўйинига аралашиб қолди. Машинадаги ютуғини санаб ўтирган Кроуфорднинг бошига ўқ узилди. Елкасидан қон оқаётган Теренс машинани касалхонага ҳайдаб борди. Кроуфорднинг бахтига ўқ унинг бош суягига кирмаган.

«Машина ойнасидан ўтиб, менга тегди ва ташқарига чиқиб кетди». Шифокорнинг айтишича, автомобиль ойнаси ўқнинг тезлигини пасайтирганлиги боис боксчи тирик қолган.

«Мен омон қолдим. Ўшанда ўтириб ҳаёт ҳақида ўйладим. Мен уйда жангга тайёргарлик кўраётган бўлишим керак ва бу ерда ўйин ўйнаб, ўқ едим. Бундай одамлар орасида бўлсам, кўнгилсиз ҳолатлар давом этади...  Ўшанда ўлган бўлишим мумкин эди».

Кроуфорднинг сўзларига кўра, унга бир мартагина ўқ узишмаган - ва у тахминан 8 марта отишма орасида қўлга олинган. Бир мисолида, у аслида амакиваччасини нишонга олишганини айтди. У ҳеч қандай жароҳат олмаган, ҳуқуқ-тартибот идоралари етиб келишган, қўлига кишан солиб, мажбуран ерга ётқизишган.

Кейинчалик содир бўлган ишкалларнинг бирига ҳатто онаси ҳам қўшилган. Ишга яна полиция аралашган. Теренс нега доим у билан бундай ҳолатлар бўлаётгани ҳақида кўп ўйларди. Кроуфорд бу йўлдан чиқиб кетишга қарор қилди. «Бундай болаликни ҳеч кимга тиламайман. Мен ҳаётимни, мен билан бирга бўлган одамларни, атроф-муҳит, фикримни ўзгартиришим керак эди... Ўша ондан мақсадим бор. Мен бор кучим ва вақтимни боксга сарфладим».

Тhe New York Times 2017 йилда Теренс Кроуфордни кўплаб қарама-қаршиликлар шахси сифатида тасвирлаган. Бир томондан, у рингга қадам қўйган энг яхши боксчилардан бири эди, у меҳрибон ота эди, у яхши намуна бўлиш учун бор кучини сарфлади, муаммоли ёшларга ёрдам бериш мақсадида собиқ устози билан биргаликда спорт зали очди. Бошқа томондан, у тўда ҳаётига қадам босган, қуролдан ўқ узган, моддий зарар учун ҳибсга олинган шахс сифатида тасвирланди. Теренс интервьюда отишма тўғрисида шундай деди: «Мен қасос олишдан бошқа ҳеч нарса ҳақида ўйламаган эдим. Мен ўша йигитни топиб, уни ўлдирмоқчи эдим».

Ҳаваскор боксдаги натижалар - мураббийнинг орзуси

Кроуфорд 2006 йилда Омахада бўлиб ўтган АҚШ Миллий Олтин Қўлқоп чемпионатида кумуш медаль ва Колорадо Спрингсда бўлиб ўтган АҚШ миллий чемпионатида бронза медалини қўлга киритди. 2007 йилда Кроуфорд АҚШ Панамерика ўйинларининг бокс мусобақаларида олтин медаль ва Қўшма штатлар миллий чемпионатида бронза медалга эга чиқди. 2008 йил Олимпия Ойинларида иштирок этди ва саралаш баҳсларидаёқ мағлуб бўлди.

«Мен табиатан ўнг қўлман. Ҳаваскор боксда 70 га яқин жанг ўтказдим», - деди бўлажак чемпионлар Майки Гарcия ва Денни Гарcия устидан ғалаба қозонган Кроуфорд. «Мен Денни Гарcия, Майки Гарcия, Диего Магдаленога қарши бўлган барча жангларни эслайман. Мен ҳали ҳам уларни вақти-вақти билан кузатаман. Майки билан жанг қийин эмас эди - Денни Гарcия мен учун қийинроқ рақиб бўлди».

Минор ва Кроуфорднинг ҳозирги менежери Браян BоМаc Макинтайр, Теренснинг Карл Винкикуэрре(1946)дан кейин Омаҳанинг биринчи Олимпиада чемпиони бўлишини орзу қилган. Аммо Кроуфорднинг мақсадлари бундан ҳам катта эди.

«Ростини айтсам, мен ҳеч қачон Олимпиада олтин медали соҳиби бўлишни хоҳламаганман. Минор ва BоМаc менинг ҳаваскорлар сафида қолишимни ва олтин медални қўлга киритишимни хоҳлашди. Мен эса проф боксда жаҳон чемпиони бўлишни истардим».


Профессионал бокс

Кроуфорднинг профессионал боксдаги дебюти 2008 йилнинг март ойида рингга 2:0 (2 КО) билан чиққан Браян Каммингсга қарши 26 сониялик жанг билан бошланди. У ўша йилнинг ноябрь ойида Майкл Уилямсни иккинчи раундда техник нокаутга учратди ва рекордини 5-0 (3 КО) га кўтарди.

2009 йилнинг март ойида Травис Хартман устидан тўрт раундлик жангдаги ғалабадан сўнг кетма-кет тўртта нокаутга эришди. 2010 йилда Кроуфорд Марти Роббинс ва Рон Бойдни енгди ва рекорди 12-0 (9 КО) га кўтарилди.

2011 йил февраль ойида Энтони Морани биринчи раундда, июль ойида Деррик Кампосни иккинчи раунд техник нокаутга учратди. Йил якунида саккиз раундлик баҳсда Анхел Риосдан очколар ҳисобига кўра устун келди.

Кроуфорд 2012 йилда тўртта жангда муддатидан олдин рақибларини таслим этиб 19-0 (15 КО) рекордига эга бўлди. 

2013 йил март ойида Кроуфорд ўзининг энг йирик ғалабасини қўлга киритди: Брейдис Прескотни 10 раунд давом этган тўқнашувда ҳакамлар қарорига кўра мағлуб этганди. У июнь ойида Алехандро Санабрияни олтинчи раундда техник нокаут ҳолатига тушириб қўйди. Ўша йилнинг октябрь ойида 10 раундлик жангда очколар ҳисобида Алекс Климов устидан ғалаба қозонди.


Биринчи камар: Рики Бёрнс билан қийин жанг

Омахалик енгил вазнда жанг қилганида, унинг ғалабали серияси кўпроқ ишонарли кўринди. Британиялик 38 ғалабали серияни давом эттирар экан, тажрибасиз Кроуфордга ҳамма ҳам ишонмади. Бироқ, баҳс давом этар экан, у кучлироқ кўринди - юқори тезлик, ҳимоя, муваффақиятли ҳужумлар устида ишлаш Теренсга 117-111, 116-112 ва 116-112 ҳисобида ишончли ғалабани тақдим этди. У биринчи марта ҳақиқий чемпионлик камарини қўлга киритди, WBO камарини марта ҳимоя қилди ва ярим ўрта вазнга кўтарилди.

Учта камар хавф остида: Виктор Постол билан жанг

2016 йилнинг ёзида ярим ўрта вазн тоифасида WBC йўналиши бўйича украиналик чемпион камарини ҳимоя қилиш, вакант қолган Тhe Ring ва рақиб камари учун кураш олиб бориш мақсадида рингга чиқди. Ўшанда Постол ҳам, Кроуфорд ҳам 28:0 ҳисобида эди, аммо улардан бири мағлуб бўлиши керак эди. Америкалик камдан-кам ҳолларда жангларини ҳакамлар қарорига қолдирарди, аммо ўша оқшом жанг тўлиқ 12 раунд давом этди, чунки Виктор шунчаки нокаутга тушишдан бош тортди. Бироқ Кроуфордга 117-108, 118-107, 118-107 ҳисобида ютқазиб, бир вақтнинг ўзида учта камардан қуруқ қолди.


Мутлақ жаҳон чемпионлиги: Жулиус Индонгонинг тезкор нокаутга учраши

Намибиялик чемпион Жулиус Индонго Теренс билан учрашувдан атиги 4 ой олдин (2017 йил апрель) Рики Бёрнсга қарши жанг қилиб, IBF, IBО ва WBА камарларига эгалик қилди. У 22:0 ҳисобида мукаммал натижа қайд этган яна бир боксчи эди, аммо унинг мағлубиятсиз ҳукмронлиги давом этмас эди. Кроуфорд ҳар доимгидек, астойдил меҳнат қилди ва 3-раундда Индонго қаттиқ босимга бардош бера олмади ва «Bud»нинг аниқ зарбаси унга «чироқларни ўчириб қўйди».

Промоутерлар Теренсни Мэнни Пакьяо билан бирлаштирувчи жангини ташкиллаштиришга ҳаракат қилишди, аммо бу ғоя амалга ошмади. Шунга қарамай, кўпчилик бу йигит Мейвезерга муносиб ўринбосар эканлигини таъкидларди. Аммо уларнинг қарама-қаршилиги қандай натижага олиб келишини ҳеч ким билмасди.


50/50? 9-раундда техник нокаут!

Кроуфорд 2022 йилнинг декабрида Дэвид Аванесян устидан қозонилган ғалаба бокснинг энг йирик ва энг яхши жанги учун замин яратди: Кроуфорд ва WBC, WBА ва IBF йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони Эррол Спенс билан ярим ўрта вазн тоифасидаги жанг.

Узоқ кутилган тўқнашув Т-Моbile Аrena'да 19 990 кишидан иборат томошабинлар олдида бўлиб ўтди.

Аммо 50-50 ҳисобида кучли рақобат бўлиши кутилган баҳс сўнгги йилларда мухлислар гувоҳи бўлган энг яхши жанглардан бирига айланди. Кроуфорд тўққизинчи раундда Спенсни техник нокутга учратиб тарих зарварақларидаги ўз ўрнини мустаҳкамлади ва ярим ўрта вазн тоифасида 4 та камарни бирлаштирган биринчи мутлақ чемпионга айланди. 

«Бу камарларни кимдан олганим кўп нарсани англатади. Улар мен ҳақимда ёмон гаплар гапиришди. Улар мени муносиб эмаслигимни ва  ярим ўрта вазн тоифасидагиларни мағлуб эта олмаслигимни айтишди. Мен шунчаки фалакка юзланиб, Худога илтижо қилиб, бутун дунёга Теренс Кроуфорднинг нақадар кучли эканлигини кўрсатиш имкониятини қўлга киритишимни сўрардим. Бугун оқшом нималарга қодир эканлгимни кўрсатдим. Аввал айтганимдек, мен фақат жаҳон чемпиони бўлишни орзу қилардим. Менга ҳеч ким менга ишонмади, лекин мен ҳаммани оғзини ёпиб қўйдим. Мен Спенс ва унинг жамоасига миннатдорчилик билдирмоқчиман, чунки усиз буларнинг ҳеч бири амалга ошмасди», - деди жангдан кейин Теренс.


Қизиқарли фактлар 

У боксда 4 та чемпионлик камарини қўлга киритган учинчи шахсдир. Жермейн Тейлор ва Бернард Хопкинс ундан олдинда;

У 2014, 2017 ва 2018 йилларда ESPN йилнинг энг яхши боксчиси, ESPY мукофоти ва BWАА йилнинг энг яхши боксчиси мукофотини қўлга киритган;

У 3 та вазн тоифасида чемпионлик унвонларини қўлга киритган;

Йиғин давомида «Bud» кетма-кет 6 кун спорт залига боради, 12 ҳафта давомида тайёргарлик кўради, мавсумдан ташқари вазнини 68-69 кг да ушлаб туради;

Теренс кофе ишқибози. У ҳар куни эрталаб 2 финжон ичимлик ичади, ҳамма жойда ўзи билан бир неча турдаги кофе олиб юради;

Спортчи иккала қўли билан тенг даражада яхши ёзади, чизади;

Кроуфорднинг рафиқаси Алондра Персон, уларнинг 6 нафар фарзанди бор;

У бир нечта қонунларни бузгани учун 53 кун хизмат қилди ва 10 000 доллар гаров эвазига озод қилинди;

Флойд Мейвезер Теренсни вазн тоифасидан қатъи назар, энг яхши боксчи деб билади.


Сарвиноз Рахмонқулова тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг