UZ

Сўнгги янгиликлар

07:02Бугун Одилхон Бухорода жанг қилади, рақиб Қозоғистондан! 0 19:14Нокаутга учраган Умар Нурмагомедов машғулотларга қайтди 0 18:45"Олтин тўп" ўз маъносини йўқотган" - Самюэль Умтит 0 18:22Александр Усик Тайсон Фьюрининг янги чақирувига жавоб берди 0 17:43Филип Хргович чемпионга айланган IBF ташкилоти рейтингида Баҳодир Жалолов яна юқорилади 0 17:12"Кел, трилогия ташкил қиламиз. Манавилардан чарчадим" - Тайсон Фьюрини жангга чорлади 0 16:50МЮ SumUp билан "кўп миллионлик" шартнома имзолади 0 16:19Хотамбек Бойназаров UFC юлдузини енгишини маълум қилди 0 15:48Дебютини ғалаба билан бошлаган Парнасс Холлоуэйни жангга чорлади 0 15:17Жасурбек Йўлдошев проф боксдаги тўртинчи жангини Германияда ўтказди + ФОТО 0 14:46Суперлига. Бугун учта қизиқарли учрашув бўлиб ўтади 0 14:15Жасурбек Жайсунов номзоди ООК Атлетлар комиссияси учун илгари сурилди 0 13:44Йен Гэрри навбатдаги рақибини маълум қилди: "Фақат битта жанг мантиққа эга!" 0 13:13Ислам Махачев нима учун UFC`нинг учинчи камарини қўлга кирита олмаслиги тушунтирилди 0 12:42Мбаппе "Реал" таркибида ЕЧЛда 26 та ўйинда 23 та гол урди 0

04 окт 18:25
Янгиликлар

Футбол

Team Melli: “Кейрушнинг ўйин услуби самара бермаслиги аниқ”

Эроннинг “Team Melli” нашри Ўзбекистонга қарши баҳс олдидан Карлуш Кейруш борасида танқидий мақола эълон қилди.

Эрон терма жамоаси 4 очкога эга бўлишига қарамай, ўз мухлисларини хафа қилмаслик ва танқидчиларга мавзу топиб бермаслик учун ўз устида ишлаши керак.

Эрон яхши ташкиллашган Қатар терма жамоасига қарши “Озоди”да ўтган ЖЧ-2018 саралашининг илк баҳсида рақиб дарвозаси яқинида бир нечта яхши имкониятлардан фойдалана олмади. Беш кун ўтиб, Шеньянда эронликлар Хитой билан дуранг қайд этди. Жамоа тўлиқ кучини кўрсата олмади.

Карлуш Кейруш қўл остида барча муҳим футболчилар борлигига қарамасдан, Эрон терма жамоаси Қатар ва Хитойга қарши деярли бир хил ўйнади.

Эрон Қатарни енгиши учун рақибнинг жуда қўпол хатоси керак бўлди. Хатто Клод Амин Карим Ансарифардга тўпни совға қилганда ҳам “Панионис” ҳужумчиси ўзини йўқотиб қўйди ва қатарлик ҳимоячи форварднинг жуда секин ҳаракатидан вазиятни бартараф этди. Ўша куни омад Эрон тарафда эди, Гучаннажод тўпни қабул қилиб, гол урди.

Кейинги гол Жаҳонбаҳш ҳисобига ёзилди. У ўзи томон узатилган ажойиб узатмани бир ҳаракат билан йўлига тўғирлади ва дарвозанинг яқин бурчагига зарба бериб, учрашув тақдирини ҳал қилди.

Хитойга қарши учрашувда аввалги баҳсдагидек эронликларга омад кулиб боққани йўқ. Рақиблар Карлуш Кейруш бошчилигидаги эронликлар ўйинини етарли даражада ўрганган кўринади. Эрон терма жамоасининг футболчиларида эса рақиб ҳимоясини ёриб ўтиш учун ғоялар тугаб қолгандек.

Ҳужумчи Сардор Азмунга узатилаётган тўпларни Қатар ва хитойлик футболчилар осонгина эгаллаб олишмоқда. Бир газетанинг мақоласига кўра, Кейруш жамоани Али Дайига топширадиган вақт келган кўринади.

Карлуш Кейрушнинг энг нўноқ тарафи шундаки - унда ҳимояни ёриб ўтиш учун қўшимча режалар йўқ. Бир ёки икки футболчи узоқ масофадан дарвозага зарба беришга қодир, аммо аввалги баҳсларда бундан фойда чиқмаганининг гувоҳи бўлдик. Хатто баъзи зарбалардан сўнг мухлислар тўпни уйига эсдалик сифатида олиб кетишди.

Ҳимояни ёриб ўтиш усулларидан бири жарима майдончаси яқинида дриблинг ишлатиш ёки майда ва тезкор паслар билан рақиб майдончасига кириш. Эрон терма жамоаси иккала услубда ҳам ўйнай олади, аммо бу услублар қўлланилмаяпти.

Эрон терма жамоасида ҳужум қилишнинг ягона услуби бор - бу қанотлардан ҳужумга ўтиш. Бу фалсафа 180 дақиқадан бери фойда бермаяпти. Ушбу ўйин тури яхши ташкиллашган, кучли ва бўйи узун бўлган ўзбекистонлик ҳимоячиларга қарши яна самара бермаслиги аниқ.

Кейруш Россиядаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Осиё жамоаларидан бири бўлиши учун тажрибасини ишга солиб, янги ҳужум усулларини ўйлаб топиши лозим. Бу қоғозда осон кўриниши мумкин, аммо айтилганидек енгил иш эмас. Кейруш ер ва ҳавони айблашнинг ўрнига ўз стратегиясини ўзгартириши керак. Барча ўйинларга бир ўйин услуби фойда бермайди ва бу жуда таваккал қарор ҳисобланади.

Кейруш ҳақида ёмон маълумотлар кўп, Эрон терма жамоаси бош мураббий борасида бундай янгиликлар бўлмаслиги керак. У доимо миллий чемпионат раҳбарияти, ОАВ ва баъзи мухлислар билан жанжал уюштиради. Мутахассис ўзи ҳақида ёмон таассурот қолдиришдан чарчамайди. Кейруш ўзини бошқара олмаслиги ва баъзи қилиқлари туфайли уйдаги учрашувда 4 нафар эронлик футболчи сариқ карточка билан жазоланди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг