UZ

Сўнгги янгиликлар

19:38Оғир атлетика. Қарши ОПСТТМ тарбияланувчиси Муниса Одилова Ўзбекистон рекордини янгилади 0 19:07WBA рейтинги янгиланди: боксчиларимизнинг рейтингида ўзгариш борми? 0 18:36IBF: Яна бир ўзбек боксчиси илк бор ТОП-15'га кирди, Ҳасанбой эса... 0 18:05Марокаш ЖЧ-2030 финалини қабул қилишини маълум қилди 0 17:34Топурия ва Пимблетт UFC рақамли турнирининг марказий жангини ўтказиши мумкин 0 17:13WBO рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 16:42Ковингтон, Чимаев ва бошқа юлдузлар иштирокидаги RAF 13 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:11Суперлига. Бугун 21-тур якунланади 0 15:40Нодирбек Абдусатторов блиц рейтингида 2-ўринга кўтарилди. Синдаров-чи? 0 15:09Жастин Гэтжи: "Қайтаманми ёки йўқ, билмайман" 0 14:38Ражабали Шайдуллаев MVP лигаси билан шартнома имзолади 0 14:17Умарали Раҳмоналиев "Манчестер Юнайтед" билан ўйиндан сўнг нималар деди? 0 13:46XX Осиё ўйинларида иштирок этадиган дзюдочиларимиз таркиби тасдиқланди 0 13:15Расман! Наманганда ўтказиладиган Octagon 92 турнирининг марказий жанги эълон қилинди (ВИДЕО) 0 12:44Одилхон Бухорода бўлиб ўтган ATFС 33 турнирида жанг қилди (ВИДЕО) 0

27 дек 12:38
Янгиликлар

Шахмат

"Тентак Федерация". Шахматчимизнинг АҚШга жўнаб кетиши блогер нигоҳида

Бундан бир неча кун олдин сайтимиз орқали шахматчимиз Гулруҳбегим Тоҳиржонованинг АҚШга йўл олгани ва энди ушбу мамлакат федерацияси аъзоси эканлиги ҳақида хабар қилгандик.


Гроссмейстеримиз энди АҚШ терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади + ФОТО

Ушбу мавзу блогер Азиза Умарова эътиборидан ҳам четда қолмади ва ушбу мавзуга ўз муносабатини билдирди.

Қуйида ушбу постнинг ўзбек тилидаги таржимасини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

"Уч опа-сингил, Нафиса, Ҳулкар, ва Гулруҳбегим, гроссмейстерлар тарихи. ОАВ кичик қиз Гулруҳбегим АҚШ миллий терма командаси аъзолигига киргани ҳақидаги янгиликлар билан шов-шув кўтарди. Ушбу пост аслида воқеалар ривожи қандай тус олганлигини ўқувчига етказиш учун ёзилди. 

1) Тасаввур қилинг, Қўқонда, оддий бир оилада уч қизалоқ дунёга келади. Уччала қизга ҳам дастлаб отанинг ўзи шахмат сабоқларини ўргатиб боради ва кейинчалик уларни мураббийларга топширади. Шахматдан ташқари қизлар инглиз тили, мусиқа ва бошқа тўгараклар билан шуғулланиб боришади. Оила бошлиқлари уларни ҳар соҳада қўллаб-қувватлаб боришади. 

2) Тунғич фарзанд, Нафиса, Ўзбекистондаги илк халқаро тоифадаги аёл гроссмейстер унвонига сазовор бўлади. Ўз вақтида Каримов унга Apple компьютерини ҳам совға қилган эди. 

3️) Қизларнинг отаси тадбиркор ва у қизларининг тўгарак машғулотлари, халқаро турнирларга бориш харажатларининг ҳаммасини ўз ёнидан қоплаб борган. Бу анчагина маблағ талаб қилган. Шахмат Федерацияси раҳбарининг ҳам қизи бор, у ҳам барча шахмат турнирларида қатнашиб келади. Лекин у доим опа-сингилларга ютқизиб келган. Шундан Федерация ва опа-сингиллар ўртасида муносабатларга совуқчилик туша бошлаган. 

4️) 2007-йилда Нафиса илк бор аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига чиқади ва бу унинг 2008-йилда Осиё ва 2010-йилдаги Осиё ўйинларида кумуш медаллар олишига туртки бўлади. 

5) Федерация билан зимдан муносабатлар совуқлашиши кучайиб кетишига 2014 йилда уччала опа-сингилнинг ҳам (энг кичик қиз, Гулруҳбегим, ўша пайтда спорт устаси эди) рейтинг бўйича Олимпиада ўйинларига чиқиши сабаб бўлган. 


Мавзуга алоқадор: Ҳулкар Тоҳиржонова Гулруҳбегимнинг АҚШга кетиши, фуқаролик ва федерация муносабати ҳақидаги саволларга жавоб берди


6) Юртимизнинг биринчи доскаси Нафиса шундоқ ҳам мусобақага бориши тайин эди, лекин қолган икки сингилнинг рейтинг натижалари юқори бўлса ҳам Федерация уларнинг мусобақага боришига таъқиқ қўйди. Улардан фақат бири Олимпиадага бора олар эди. Бунга на тушунтириш, на ёзма баёнот беришди. Бундан норози бўлган опа-сингиллар Федерацияга очиқ чемпионат ўтказиш ва ҳақиқий муносиб номзодни аниқлаш таклифини беришди. Федерация буни рад қилди. Шунда опа-сингиллар ҳеч биримиз унда бормаймиз деган позицияни танлашди. 

7) Қизлар кейинги йилларда ҳам кўп мусобақаларда ўринлар олишди, ҳатто кенжа қиз Гулруҳбегим Жаҳон чемпионатида ярим финалгача борди. Бу Ўзбекистон тарихида бўлмаган ҳолат эди. Лекин уни аэропортда ҳеч ким кутиб ҳам олмади, ҳеч қанақа квартира ёки машина калити ҳам топширилмади. Буларнинг барчасига Федерация таъсири бўлса керак. Чунки қизларнинг барча ғалабалари соя ортида қолиб кетар эди. 

8) Энди Гулруҳбегимга омад кулиб боқиб у АҚШда ўқиш учун грант ютди, унинг машғулотлари ва клуб учун ўйинлари харажатларининг барчаси қоплаб бериладиган бўлди. Ҳеч бир Федерация унга тўсқинлик қилмайди. Ғалабага бўлган имкониятлар кенг. 

9) Мен бизда шундай талантларни қадрлашмаётганларидан жуда афсусланаман, лекин айнан шу ажойиб опа-сингиллар қачондир Қўқонда, оддий ўзбек оиласида дунёга келганидан жуда ҳам фахрланаман. Улар қаерда ўрин олишмасин, улар ўзбек қизлари бўлиб қолишади. Қолгани спорт мутасаддиларининг айби. 

- Ота - Мўминов Алишер Тоҳирович - тилло одам. 

Биз сизлар билан фахрланамиз, қизлар, сиз миллатнинг фахрисизлар. 

Азиза Умарова

Таржима: @tentakminds

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+1   
28 дек 16:44:21
Bexzod Xoldarov
Xa afsus afsus.Xoramxurlari ko'p bolgan yurtda yashayabmizda.Unaqangi amaldorlarni ollox o'zi jazolasin.
   
27 дек 13:33:43
Mmm
Блааа тасавур кб бомиди мана узбекистонда йошларни коллаб куватлаш шунака йбанла толиб йотибди узбекистонда шахсан озим гувох болганман унакала хамма йерда бор шахмат фудбол бокс
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг