UZ

Сўнгги янгиликлар

17:19Бизнинг энг нозик нуқтамиз - ...! 0 16:31Рафаэль Физиев BMF камарини кўзламоқда 0 15:45Ҳумоюн Султонов Загреб турнири ғолиби! 0 14:53Жейрон Эннис энди икки вазн тоифасида жаҳон чемпиони 0 14:04Элдор Шомуродовда рекорд! 0 13:24Ёш юнон-рум курашчиларимиз Осиё чемпионатида биринчи бўлишди 0 12:37АҚШ терма жамоасининг Самарқанд мезбонлик қиладиган шахмат Олимпиадаси учун таркиби эълон қилинди 0 11:56Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионати – шафқатсиз мусобақа" (тўлиқ матбуот анжумани) 0 11:07Нурсултон Рўзибоев кечаги ғалабасидан сўнг Хоакин Бакли билан реванш ҳақида гапирди 0 10:33BOOMMM! Баҳодир Жалолов IBF камари учун жанг қилиши мумкин! 0 09:51Агит Кабайел супероғир вазнда тўлақонли WBC чемпионига айланди 0 09:19Sofascore. Терма жамоамиз аъзолари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 08:48Нурсултон Рўзибоев ғалабадан кейинги эмоциялари билан бўлишди 0 08:02Жаҳонгир Зокиров Zuffa Boxing'даги дебют жанги олдидан тарозига чиқди 0 07:18Султонов финал чиптаси учун баҳсда биринчи ракеткани "янчди" 0

29 дек 10:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Теренс Кроуфорд фаолиятини якунлаш сабабини айтди

Америкалик мутлақ жаҳон чемпиони Теренс Кроуфорд 38 ёшида профессионал боксдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилганди.

Унинг бу қарорга келишига WBC камаридан, у билан бирга иккинчи ўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионлигидан маҳрум этилиши сабаб бўлмаган.

"Йўқ, сабаби бу эмас. Бу мен томондан аҳмоқлик бўларди. Мен 38 ёшдаман, бу бокс учун жуда кўп. Етти ёшимдан бокс билан шуғулланаман. Боксда бошқа исботлайдиган гапим ҳам ишим ҳам қолмади. Менинг яна нимагадир интилишимга ҳожат йўқ. Масалан, мен яна нима қила оламан? Менга барибир муносиб баҳо беришмайди, шунинг учун бунинг умуман аҳамияти йўқ", - деди америкалик Эйдин Россга берган интервьюсида.

Кроуфорднинг боксдан кетишини Оскар Де Ла Хойя масхара қилиб, америкалик бутун фаолияти давомида фақат "иккита яхши жангчини" мағлуб этганини айтди. Кроуфорд ўзининг муносиб эътирофга сазовор бўлмаётгани ҳақида гапирганда, айнан шундай изоҳларни назарда тутади. Шунингдек, боксчи ўз меросига бирор нарса бера оладиган жанглар қолмаганига ишонади.

"Ҳаммасига сабаб шуки, мен жуда яхшиман. Кибр туфайли эмас, балки рақибларингдан шунчалик устун бўлиб, уларни илгари ҳеч қачон кўринмаган қиёфага келтирсанг, ҳамма: "Оҳ, у аллақачон тугатилган. Ҳа, бу йигит бир қоп". Бундан ташқари, замонавий боксда ким бор, кимнинг номи бор, у менинг меросимга қандайдир таъсир кўрсата оладими?", - дея изоҳ берди Кроуфорд.

Жорий йилнинг сентябрь ойида Теренс Кроуфорд Сауль "Канело" Альваресни ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлубиятга учратиб, бокс бўйича иккинчи ўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони бўлганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг