UZ

Сўнгги янгиликлар

07:01Майкл Моралес: "Ислам Махачевдан ҳеч қандай таҳдид кўрмаяпман" 0 21:58Зокиров билан жанг қиладиган Мокаев: "UFC октагони ташқарисида ўн баробар кўпроқ пул ишлаяпман" 0 20:29Тошкентда шахмат бўйича "Ўзбекистон президенти кубоги" халқаро турнири старт олди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:51Суперлига. "Нефтчи" - Ўзбекистон чемпиони! 0 19:00Бокс. Тошкентда Жаҳон кубоги бошланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 17:52Махачевнинг жамоаси Исламни UFC камаридан маҳрум қилиш талабига жавоб берди 0 17:30Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов мағлуб бўлди 0 17:21ПСЖнинг Винисиус трансфери бўйича позицияси маълум бўлди 0 16:50Бивол Александр Усик билан жанг қилиш эҳтимолини баҳолади 0 16:19Келдиёрова Токио "Катта Дубулға" турнири олдидан япониялик Олимпиада чемпионининг "мастер класси"да иштирок этди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:48Андрей Есипенко: "Синдаров ё осон ютади ёки..." 0 15:17Хаби Алонсо "Челси"нинг жорий мавсумдаги омадсизликлари сабабини айтди 0 14:46Иман Хелиф ўзининг профессионал дебюти учун ўзига ўхшаган янги рақиб топди 0 14:15Гукеш "тишлари"ни кўрсатди, Синдаров мағлубиятдан бир неча сония нарида эди. Тож учун кечаётган учрашувнинг 3-партия таҳлили 0 13:56Жаҳон кубоги: Норбек Абдуллаев ҳам ярим финал иштирокчисига айланди 0

29 дек 13:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

The Ring барча номинациялар бўйича ғолибларни эълон қилди (тўлиқ)

Дунёга машҳур The Ring журнали бир нечта номинация бўйича йилнинг энг яхшиларини эълон қилди.

“Йил боксчиси” номинациясида биринчи ярим оғир вазн тоифасида мутлоқ жаҳон чемпиони украиналик Александр Усик ғолиб бўлди. Усик бунга қадар ESPN, Yahoo Sports ва Sports Illustrated томонидан ҳам “Йил боксчиси” деб топилган эди. 

“Йил жанги” номинациясида қозоғистонлик Геннадий Головкин ҳамда мексикалик Сауль “Канело” Альварес ўртасидаги реванш жанги ғолиб бўлди. 

“Йил нокаути” — Наойи Иноуэ - Хуан Карлос Пайяно жангининг биринчи раундидаги нокаут.

“Йил мураббийи” йўналишида Василий Ломаченконинг отаси, ҳам мураббийи Анатолий Ломаченко тенгсиз бўлди. У аввалроқ Sports Illustrated талқини бўйича ҳам “Йил мураббийи” бўлганди.

Супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри “Йил қайтиши” номинациясида ғолиб сифатида эътироф этилди. 

“Йил воқейлиги” — Кўп йиллар давомида бокс трансляцияларида якка ҳоким бўлиб келган Американинг дунёга машҳур НВО телеканалининг боксдан кетиши. 

“Йил раунди” — Деонтей Уайлдер ва Тайсон Фьюри ўртасидаги жангнинг сўнгги 12-раунди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг