UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

25 окт 09:25
Янгиликлар

Дзюдо

Тўрабоев фахрийлар ўртасида жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилган илк ўзбекистонлик!

Тўрт кун давомида Португалия пойтахти Лиссабон шаҳрида ўтказилган дзюдо бўйича фахрийлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди.

Таъкидаш жоиз, Ўзбекистон терма жамоаси илк бор фахрийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этди. Ўзбекистон дзюдоси тарихида шу кунгача ҳеч ким фахрийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида татамига чиқмаганди. Илк иштирок терма жамоамизга кумуш медаль келтирди. Мусобақанинг сўнгги куни -90 кг вазн тоифасидаги беллашувларда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Бекзод Тўрабоев финалгача мағлубиятсиз етиб бориб, жаҳон вице-чемпионига айланди. 

Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси ўринбосари ҳисобланган Бекзод Тўрабоев финалга қадар испаниялик Карлос Альварес, бразилиялик Жонатас Барбоза, украиналик Дмитро Калченкони мағлубиятга учратган эди. Мезбонлар вакили Бруно Сильвага қарши кечган финал баҳсида Тўрабоевга белидан олган жароҳати панд берди. 

Жаҳон чемпионатининг биринчи куни ҳамюртларимиздан Жамшид Файзиев (-100 кг) бронза медали учун кечган беллашувда рақибига имкониятни бой бериб, кучли бешликдан жой олганди. Кеча эса -81 кг вазндаги дзюдочимиз Жаҳонгир Эшманов бронза йўлидаги ўтиш баҳсида мағлуб бўлиб, еттинчи ўринни эгаллади. 

Жаҳон чемпионатида иштирок этган терма жамоамиз:

-81 кг: Фарруҳ Бобоев

-81 кг: Жаҳонгир Эшманов

-90 кг: Бекзод Тўрабоев

-100 кг: Жамшид Файзиев 

-100 кг: Мухторхўжа Тулаев 

 Маълумот учун, бугун кечқурун соат 01:30да Ўзбекистон фахрий дзюдочилар делегацияси Лиссабондан Тошкентга қайтиб келади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг