UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

22 сен 08:11
Янгиликлар

Дзюдо

Тошкент Гран-Приси. Кечаги кун ўзбекистонлик дзюдочиларга аталди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Пойтахтимиздаги кўп тармоқли “Ҳумо Арена” мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича Тошкент Гран-присининг иккинчи кунги баҳслари ҳам ортда қолди.

Кеча эркаклар -73 ва -81 кг, аёллар эса -63 ҳамда -70 кг вазн тоифаларида мусобақа медаллари ҳамда Токио-2020 Олимпиадасининг муҳим рейтинг очколари учун татамига чиқишди. 

Кечаги кун ўзбекистонлик дзюдочиларга аталди десак асло муболаға бўлмайди. Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар аъзоси шарафига мамлакатимиз мадҳияси янграб, байроғимиз баланд кўтарилди. 

Ҳикматуллоҳ Тўраев ва Шарофиддин Болтабоев барча рақибларини енгиб, Тошкент Гран-приси ғолибига айланишди. Финалда мағлуб бўлган Камолиддин Расулов ва Гулноза Матниязова кумуш медаль билан тақдирланишди. 

Кечаги барча ғолиб ва совриндорлар:

-63 кг вазн тоифаси

1. Катрин Антервурзачер (Австрия)

2. Энрикелис Барриос (Венесуэла)

3. Люси Реншалл (Буюк Британия)

3. Инбал Шемеш (Исроил)

-70 кг вазн тоифаси

1. Элизавет Телцидоу (Греция)

2. Гулноза Матниязова (Ўзбекистон)

3. Хилде Жагер (Голландия)

3. Элвисмар Родригес (Венесуэла)

Эркаклар 

-73 кг вазн тоифаси

1. Ҳикматуллоҳ Тўраев (Ўзбекистон)

2. Беҳрузи Ҳожазода (Тожикистон)

3. Билал Килоглу (Туркия)

3. Магдиэль Эстрада (Куба)

-81 кг вазн тоифаси

1. Шарофиддин Болтабоев (Ўзбекистон)

2. Камолиддин Расулов (Ўзбекистон)

3. Шамил Борчашвили (Австрия)

3. Сами Шуши (Бельгия)

Маълумот учун, Тошкент Гран-приси ғолиблари 700 рейтинг очкосини қўлга киритишди. Кумуш медал эгалари 490, бронза медали билан тақдирланган дзюдочилар эса 350 очкога эга бўлишди. Шунингдек, 5-ўринга 252, 7-поғонадан жой олганларга 182 очко тақдим этилди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг