UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

19 апр 16:41
Янгиликлар

Гимнастика

Тошкентда бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубоги босқичи ва “Happy Caravan – 2017” халқаро турнири старт олди

Пойтахтимизда бир неча йилдан бери анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Happy Caravan” турнири бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон ва Халқаро гимнастика федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақаларда мамлакатимиз гимнастикачиларидан ташқари Арманистон, Австралия, АҚШ, Беларусь, Болгария, Грузия, Индонезия, Испания, Исроил, Латвия, Норвегия, Россия, Словения, Таиланд, Финляндия, Швейцария, Эстония, Япония ва Қозоғистон каби давлатлардан юз элликдан зиёд кучли гимнастикачилар иштирок этишмоқда. 

Тошкентдаги Гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар ихтисослаштирилган республика олимпия захиралари спорт мактабида старт олган “Happy Caravan – 2017” халқаро турниридан сўнг шу ернинг ўзида Гимнастика бўйича жаҳон кубоги босқичи бошланади. Маълумки, пойтахтимиз бир неча бор бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубоги босқичларига мезбонлик қилган, 2010 йилда ўсмирлар ўртасидаги I Олимпиадага йўлланма берувчи Осиё чемпионати ҳам айнан Тошкентда ташкил этилган. 

Шунингдек, жажжи қизалоқларни гимнастиканинг нафис турига кенг жалб этиш мақсадида анъанавий "Happy Caravan" халқаро турнири мунтазам ўтказиб келинмоқда. Бу сафарги мусобақанинг яккалик баҳсларида Дилдора Раҳматова, Нуринисо Усмонова, Тахмина Икромова, Хуршида Абдурауфова, Севинч Турдиева, Наргиза Жуманиёзова, Диёра Бурҳонхўжаева, Лола Зокирова, Фарзона Усмонова сингари гимнастикачиларимиз Ватанимиз шарафини ҳимоя қилмоқда. Гуруҳ баҳсларида Шаҳризода Арзиматова, Екатерина Фетисова, Шаҳризода Қаюмова, Динора Иззатуллаева, Сунажон Сотимбоева, Анастасия Тихоновадан иборат жамоамиз қатнашмоқда.  

Нуфузли турнирнинг биринчи кунида гимнастикачилар жамоавий кўп кураш бўйича ғолиблик учун ўзаро баҳслашди. Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Диёра Бурхонхўжаева халқада 15.05 балл, Тахмина Икромова коптокда 15.15 балл, булавада 14.35 балл, Севинч Турдиева тасмада 14.15 балл тўплади. Шу тариқа 58.7 балл тўплаган терма жамоамиз шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди. 

Эслатиб ўтамиз, 18-19 апрель кунлари “Happy Caravan – 2017” халқаро турнири ўтказилса, 21-23 апрель кунлари Жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтади. Маълумот учун, Халқаро гимнастика федерацияси (FIG) томонидан ташкил қилинган жаҳон кубоги тўртта мамлакатда ўтказилади. Улардан дастлабкиси Италиянинг Пескара шаҳрида бўлиб ўтди. Иккинчисига Тошкент шаҳри мезбонлик қилса, учинчи ва тўртинчи турнирлар Боку ва София шаҳарларида ўтказилиши режалаштирилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг