UZ

Сўнгги янгиликлар

09:36UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес 0 09:05Total Chess. Абдусатторов Дудага қарши ўйинлардан кейин кўтарилди 0 08:34Нурмагомедов ва Двалишвили Абу-Дабида назорат остида қолмоқда 0 08:03Фабио Каннаваро: "Ҳисоб 2:0 пайти "моторни ўчириб қўйдик". Футбол баъзида бешафқат эканини тушунишимиз керак" (Тўлиқ матбуот анжумани) 0 07:32Дана Уайт Двалишвили ва Нурмагомедовни қоралади: "Аҳмоқлар!" 0 07:01Алимханули Канело билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди 0 21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0

16 май 13:33
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тошкентда ўтадиган проф бокс оқшомининг яна бир қизиқарли жанги тасдиқланди + ПОСТЕР

Хабарингиз бор, 29 май куни пойтахтимиздаги "Humo Arena" мажмуасида йирик профессионал бокс оқшоми ташкил этилади.

Мазкур нуфузли тадбир WBC Eurasia ҳамда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси ҳамкорлигида ўтказилади. Бокс кечасида Олимпия чемпионлари ва жаҳон боксининг машҳур юлдузлари иштирокида бир қатор жанглар бўлиб ўтади. Ташкилотчилар томонидан яна бир қизиқарли жанг эълон қилинди. 

Асосий карддан ўрин олган ва камида co-main event мақоми берилиши кутилаётган ушбу жанг енгил вазн тоифасида кубалик икки карра Олимпия чемпиони Робейси Рамирес ҳамда тожикистонлик иқтидорли боксчи Асрор Воҳидов ўртасида кечади.

Маълумот учун, Рамирес 2012 йил Лондон ва 2016 йил Рио-де-Жанейро Олимпия ўйинлари ғолиби ҳисобланади. Шунингдек, у Панамерика ўйинлари, Марказий Америка ва Кариб ҳавзаси ўйинлари ғолиби, Ёшлар Олимпиадаси чемпиони ҳамда AIBA ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби сифатида ҳам катта ютуқларга эришган.

Профессионал рингда кубалик боксчи 17 та жанг ўтказиб, 14 ғалаба ва 3 мағлубият қайд этган. Ғалабаларининг 9 тасини нокаут эвазига якунлагани унинг юқори даражадаги ҳужумкор услубидан далолат беради.

Унинг рақиби Асрор Воҳидов ҳаваскор боксда ёшлар ўртасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. 30 ёшли боксчи профессионал фаолияти давомида 14 та жангда иштирок этиб, 13 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этган. Унинг 7 та ғалабаси муддатидан аввал нокаут орқали қўлга киритилган. Рамирес - Воҳидов жанги 10 раунддан иборат бўлади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг