14 май 17:10
Янгиликлар
Стол тенниси
Тошкентда стол тенниси бўйича WTT Youth contender турнири ўтказилмоқда (ФОТОГАЛЕРЕЯ)
Пойтахтимиздаги “Юнусобод” спорт мажмуасида стол тенниси бўйича WTT Youth contender мусобақаси ташкил этилмоқда.
16 майга қадар давом этадиган турнирда 13 давлатдан ташриф буюрган 480 нафар спортчи қатнашяпти.
Дастурга кўра, бугун яккалик ва аралаш жуфтлик дастурларида саралаш баҳслари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, беллашувлар U11, U13, U15, U17 ва U19 ёш тоифаларида олиб борилмоқда.










Ҳавола :
Манба : t.me/uzttnews
Фикрлар