10 сен 09:06
Янгиликлар
Dana White’s Contender Series 5-ҳафта натижалари: Дана Уайт янги Жон Жонсни топди
Ташкилот рўйхатидан америкалик ярим оғир вазнли Квентин Песли, словакиялик ўрта вазнли Мартин Козак ва америкалик ярим енгил вазнли Кристиан Нативидад жой олишди. Улар муддатидан олдин ғалаба қозонишга муваффақ бўлишди. Биринчи раунддаёқ нокаут билан ғалаба қозонган Квентин Песлини лига раҳбари Дана Уайт Жон Жонсга қиёслади.
"Мен йигитлардан сўрадим: "Нега рекорди 3-0 бўлган йигит бугун асосий жангда иштирок этяпти?" Улар менга қараб: "Тез орада билиб оласан", дейишди. 4-0 рекорди ва 24 ёш – UFC`га ўтиш учун тажриба камлик қилади, аммо жангдан сўнг кўпчилик, жумладан мен ҳам Жон Жонс ҳақида гапира бошладик. Сен кўпчиликка Жон Жонсни эслатдинг. Сен жуда томошабоп йигитсан ва биз ҳаммамиз сенинг навбатдаги жангингни интиқлик билан кутамиз", – деди Уайт жангчига шартномани топширар экан.
Шунингдек, ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонган америкалик ярим ўрта вазнли Исаак Морено ҳам UFC билан шартнома имзолади. Бироқ бразилиялик ярим енгил вазнли Аполлон Гомеснинг очколар эвазига қозонган ғалабаси ташкилот раҳбарини унчалик ҳайратлантирмади.
"Аполлон, менга бу жанг ёқди. Ўйлайманки, иккалангиз ҳам ажойиб жанг қилдингиз. Аммо сен мени "бу йигитни албатта олишим керак" деб ўйлашга мажбур қиладиган ҳеч нарса қилмадинг. Ҳали ёшсан, тажриба тўплашинг мумкин. Бугун сенинг оқшоминг эмас, биродар", – деди Уайт тадбир якунида.
Турнирнинг барча натижалари:
Квентин Песли Арлинд Беришани нокаут билан мағлуб этди (тирсаклар билан зарбалар) – 1-раунд, 4:41
Исаак Морено Режиналдо Жералдо Жуниорни ҳакамларнинг якдил қарори билан енгди (29-28, 29-28, 29-28)
Мартин Козак Кристиан Эколсни техник нокаут билан таслим этди (зарбалар) – 2-раунд, 1:32
Аполлон Гомес Вон Ил Квонни ҳакамларнинг якдил қарори билан ютди (29-28, 29-28, 29-28)
Кристиан Нативидад Колтон Лаудни нокаут билан мағлубиятга учратди (танага берилган зарба) – 1-раунд, 1:10

Фикрлар