24 апр 14:52
Янгиликлар
Футбол

“Тоттенхэм” янги стадионида 100 фоизлик натижа кўрсатмоқда
"Шпорлар" кеча ўзларининг янги стадионларида “Брайтон”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этишди.
Лондонликлар “Тоттенхэм Хотспур Стэдиум” номли янги стадионда жами 4 та ўйин ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонишди. Тўплар нисбати 8:0. Аввалроқ жамоа янги стадионда “Хаддерсфилд” (4:0), “Кристал Пэлас” (2:0) ва “Манчестер Сити” (1:0) клубларини мағлуб этганди.
Маълумот учун, АПЛ 35-туридан сўнг 70 очко билан “Тоттенхэм” 3-ўринда бормоқда.
Ҳавола :
Фикрлар