UZ

Сўнгги янгиликлар

15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0

22 май 16:57
Янгиликлар

Бошқалар

Триатлон бўйича мамлакат чемпионатида ғолиблар аниқланди

Теглар :  Триатлон
Навоий шаҳрида олимпия оиласига кирувчи триатлон бўйича Ўзбекистон биринчилиги ҳамда чемпионати бўлиб ўтди.

Дастлаб стартга киришган 15-17 ёшли спортчилар ўртасида пойтахтлик триатлончиларнинг қўли баланд келди. Камрон Хаджаев белгиланган масофани сузиш, велоспорт ва югуруш баҳслари орқали 37 дақиқа 28 сонияда босиб ўтди. Руслан Сафин эса ундан 1 дақиқа 10 сония ортда қолди. Навоийлик Кирил Кисилев 39 дақиқа 11 сония вақтни кўрсатди.

Шу ёшдаги қизлар мусобақасида навоийлик Севара Суярова биринчи (41,56), қашқадарёлик Шаҳло Бобоқулова иккинчи (44, 36), яна бир мезбон спортчиси Зулайҳо Нуриллаева учинчи ўринни (45, 08 вақт билан) эгаллади. Мазкур ёш тоифасида умумжамоа ҳисобида Навоий вилояти вакиллари биринчи, Тошкент шаҳри спортчилари иккинчи, Қашқадарёлик триатлончилар учинчи ўринга эга бўлишди.

Шунингдек, Ўзбекистон чемпионлиги ва терма жамоа таркибидан ўрин эгаллаш учун 20 ёшли ва ундан катта бўлган спортчилар стартда жам бўлишди. Мусобақада иштирокчилар дастлаб 1500 метр масофани сузиб ўтишлари, сўнгра қирқ километр масофадаги велопойгада етакчи бўлиш учун интилишлари ва ниҳоят 10 километр масофани югуриб ўтишлари талаб этилди. Натижаларга кўра халқаро тоифадаги спорт устаси Жавоҳир Юнусов 1 соат 51 дақиқа 36 сония билан биринчи ўринни қўлга кирити. Икинчи ва учинчи ўринлар тошкентлик Алеександр Куришов ҳамда Шохрух Юнусовларга насиб этди.

Аёллар ўртасидаги мусобақаларда самарқандлик Дилдора Худойназарова баҳсларни 2 соат 23 дақиқа 20 сония билан биринчи бўлиб якунлади. Иккинчи ўрин пойтахтлик Латофат Содиқова (2 соат, 23 дақиқа, 48 сония), учинчи ўринни Тошкент вилояти вакиласи Хаётхон Абдуманнопова (2 соат, 33 дақиқа 59 сония) эгаллади. Чемпионатда умумжамоа ҳисобида Тошкент шаҳри вакиллари биринчи, андижонлик триатлончилар иккинчи, Самарқанд вилояти спортчилари учинчи ўринни банд этишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг