01 фев 14:53
Янгиликлар
Бокс/ММА
Турки Ал аш-Шайх Канело ва Кроуфорд ўртасидаги эҳтимолий реванш ҳақидаги саволга жаво қайтарди
Саудия Арабистонилик бокс функционери Турки Ал аш-Шайх Сауль Альварес билан узоқ муддатли ҳамкорлик режалари ҳақида гапирди.
"Биз Канелони Riyadh Season билан 1 йилгина эмас, 5–7 йил ҳамкорлик қилишини истаймиз. Ҳозир музокаралар олиб боряпмиз, сентябрда катта жанглар ташкил этилади. Чемпионлик жанги бўйича анонс берамиз.
2027 йилда яна бир катта жанг режалаштирилган. Биз ҳамкорликни давом этирамиз ва умид қиламизки, унинг хайрлашув жангини Мексикада - ярим миллион мухлис қаршисида ташкил этамиз. Чунки Сауль ўз халқининг қаҳрамони. Шундан сўнг балки Канело Мексика президентлиги учун курашиб кўрар.
Умид қиламанки, унинг ҳаёти яхши кечади. Биз Кроуфордни чақирмаймиз. У нафақага чиқаверсин. Энди у бизни қизиқтирмайди", — деди Турки Ready to Fight порталига.

Ҳавола :
Манба : The Ring
Фикрлар