UZ

Сўнгги янгиликлар

21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0 20:23Ковингтон иштирокидаги жанг Hype FC турнирига қўшилди 0 19:48Жаҳонгир Ўрозов: "Каннаваро "Рубин"ни чемпион қиларди" 0 19:05Камару Усман Ислам Махачевнинг танаффус қилиш қарорига баҳо берди 0 18:29Топурия 2026 йилнинг энг тижорий спорт юлдузлари рейтингида Жошуа, Усик ва Чимаевни ортда қолдирди 0 18:06Саидёқуб Қаҳрамоновнинг Тожикистондаги жанги тўлиқ давом этди ва кутилмаган натижа билан тугади 0 17:47Келдиёрова Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги мағлубиятига изоҳ берди 0 17:12Суперлига. Бироздан сўнг 26-турга старт берилади 0 16:41Усман Нурмагомедов расман эркин агентга айланди 0 16:03UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 15:28Шон Брэди марказий жангдан ечилди 0 14:51Баҳодир Аҳмедов - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи! 0 14:09Ўзбекистон делегациясининг IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечта спорт турида неча нафар спортчи билан қатнашиши тасдиқланди 0 13:24Жаҳон чемпионатида биринчи бўлган боксчиларимиз кутиб олинди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

01 фев 13:29
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC 325 турнирининг бонус соҳиблари маълум бўлди

Ёдингизда бўлса, UFC раҳбари Дана Уайт бонус, яъни мукофот пулини икки баробарга оширган эди.

Бироз аввал Австралиянинг Сидней шаҳрида якунига етган UFC 325 турнирининг ана шу бонус соҳиблари эълон қилинди. Оқшомнинг асосий жанги иштирокчилари - австралиялик чемпион Александр Волкановски ҳамда бразилиялик даъвогар Диего Лопес ўртасидаги тўлиқ йигирма беш дақиқа давом этган баҳс бугунги турнирнинг "Энг яхши жанги" деб топилди.  

Ярим енгил вазн тоифаси чемпионлиги учун кечган реванш мақомидаги жанг якунида амалдаги камар соҳиби ҳакамларнинг якдил қарори (50-45, 50-45, 49-46) билан ғалаба қозонганди. Ҳар икки жанги кафолатланган гонорардан ташқари 100 минг АҚШ долларидан бонус ишлаб олишди.

Эслатиб ўтамиз, Волкановски ўтган йилнинг апрель ойида ҳам ҳакамларнинг якдил қарори билан Лопесни мағлуб этиб, вакант бўлган чемпионлик камарини қўлга киритган ва ўшанда ҳам ҳар икки аралаш яккакураш устаси"Оқшом жанги" учун мукофот пуллари билан тақдирланган эди.

Рафаэль Физиевни иккинчи раундда техник нокаутга учратган енгил вазн тоифаси вакили Маурисио Руффи ҳамда Жейми Малларкини оғритиш усули билан таслим этган Куиллан Салкилд "Яхши иштирок учун" 100 000 долларлик бонусларни қўлга киритди.

Бундан ташқари, Бенуа Сен-Дени, Билли Элекана, Кемерон Роустон, Жонатан Микалле ҳам бонус тарзида 25 минг доллардан оладиган бўлишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг