18 сен 09:56
Янгиликлар
Бокс/ММА
Уайлдер - Фьюри: Боксчилар рекорд даражадаги гонорарга эга бўлишади
Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида WBC чемпиони америкалик Деонтей Уайлдер навбатдаги ҳимоя жангини собиқ жаҳон чемпиони британиялик Тайсон Фьюрига қарши ўтказади.
Шу йилнинг 1 декабрь куни ўтказиладиган ушбу чемпионлик жангида ҳар икки боксчи фаолиятларидаги энг катта гонорарга эга бўлишади.
Британия матбуотининг хабар беришича, боксчиларнинг ҳар бири ўз ҳисоб рақамларини 20 миллион долларга бойитиб олишади.
Ҳавола :
Манба : isport.ua
Фикрлар