UZ

Сўнгги янгиликлар

07:32"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида шармандали ҳисобда мағлуб бўлди 0 07:01Майкл Моралес: "Ислам Махачевдан ҳеч қандай таҳдид кўрмаяпман" 0 21:58Зокиров билан жанг қиладиган Мокаев: "UFC октагони ташқарисида ўн баробар кўпроқ пул ишлаяпман" 0 20:29Тошкентда шахмат бўйича "Ўзбекистон президенти кубоги" халқаро турнири старт олди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:51Суперлига. "Нефтчи" - Ўзбекистон чемпиони! 0 19:00Бокс. Тошкентда Жаҳон кубоги бошланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 17:52Махачевнинг жамоаси Исламни UFC камаридан маҳрум қилиш талабига жавоб берди 0 17:30Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов мағлуб бўлди 0 17:21ПСЖнинг Винисиус трансфери бўйича позицияси маълум бўлди 0 16:50Бивол Александр Усик билан жанг қилиш эҳтимолини баҳолади 0 16:19Келдиёрова Токио "Катта Дубулға" турнири олдидан япониялик Олимпиада чемпионининг "мастер класси"да иштирок этди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:48Андрей Есипенко: "Синдаров ё осон ютади ёки..." 0 15:17Хаби Алонсо "Челси"нинг жорий мавсумдаги омадсизликлари сабабини айтди 0 14:46Иман Хелиф ўзининг профессионал дебюти учун ўзига ўхшаган янги рақиб топди 0 14:15Гукеш "тишлари"ни кўрсатди, Синдаров мағлубиятдан бир неча сония нарида эди. Тож учун кечаётган учрашувнинг 3-партия таҳлили 0

03 дек 09:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Уайлдер vs Фьюри. Кутилган жангнинг кутилмаган СТАТИСТИКАСИ!

Хабар берганимиздек, кеча АҚШнинг Калифорния штати Лос-Анжелес шаҳрида узоқ кутилган профессионал бокс кечаси ўтказилди.

Оқшомнинг марказий жанги супероғир вазн тоифасида ўтказилди ва унда WBC чемпиони Деонтей Уайлдер собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюрига қарши рингга кўтарилди. Жанг бироз кутилмаганда дуранг билан якунланди.  

Compubox ҳисоб-китобига кўра, кечаги чемпионлик жангида Тайсон Фьюри WBC чемпионидан ҳар жабҳада устун келибди. Ҳа, бир қарашда ишониш қийиндек, лекин бу айни ҳақиқат. 

Статистикага эътибор қаратинг. Фьюри жанг давомида жами 327та зарба бера олди. Ана шу зарбаларнинг 84таси, яъни 26 фоизи ўз манзилига аниқ етиб борди. Уайлдернинг умумий зарбалари сони 430тани ташкил қилди. Лекин аниқ йўлланган зарбалар сони 71та бўлди. Бу 17 фоиз дегани. Деонтейнинг бундан аввалги 8та жангидаги аниқ зарбалар 54 фоиздан кам бўлмаган. 

Фьюри жеб зарбалар сони бўйича ҳам етакчилик қилди. 223та жеб зарбалардан 46таси аниқ бўлган. Уайлдерда бу кўрсаткич 248га 40. Фоиз ҳисобида 21га 16, Тайсон фойдасига! Куч билан берилган зарбаларга эътибор қаратамиз. Британиялик боксчида 104та зарбадан 38таси куч билан берилган. Америкаликда эса 182та зарбадан 31таси кучли чиққан. Фоиз ҳисобида 37га 17 кўриниш. 

Бу аниқ статистик маълумотлар. Кўпчилик Деонтей рақибини икки бор нокдаун ҳолатига тушириб қўйди. Шу сабабли ҳам ғалаба уники бўлиши керак деган инсонлар ҳам кўп бўлди. Статистика барча йўналишларда Фьюри фойдасига хизмат қилди. Демак, дуранг натижа адолатли бўлди!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг