01 авг 23:49
Янгиликлар
Бокс/ММА
UFC Белград. Ракич ва Тибура ўртасидаги баҳс ғолиби 3 раундда аниқланди
Сербия пойтахти Белградда UFC'нинг тарихий илк турнири ўтказилмоқда.
Турнир асосий кардидан ўрин олган навбатдаги беллашув ниҳоясига етди.
Оғир вазн тоифасида ўтказилган 3 раундлик жангда Сербия вакили Александр Ракич полшалик Марчин Тибура билан баҳс олиб борди. Жанг тўлиқ давом этиб, якунда Ракич ҳакамлар қарори билан ғолиб деб топилди.
Бу Александрнинг кетма-кет тўртинчи мағлубиятидан кейинги илк ғалабаси бўлди. Тибура эса қаторасига учинчи жангида имкониятни бой берди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар