UZ

Сўнгги янгиликлар

01:43Муҳиддин Мамажонов, Азамат Нуфтиллаев, Жаҳонгир Нажмиддинов ва бошқа юлдузлар жанг қилган Octagon 87 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 01:39Муҳиддин Мамажоновнинг Фазлиддин Мадраҳимовга қарши жанги тўртинчи раундда жароҳат туфайли тўхтатилди 0 00:56Азамат Нуфтиллаевнинг Тошкентдаги чемпионлик жанги муддатидан аввал якунланди 0 22:56Жаҳонгир Нажмиддинов Тошкентда тўлиқ жанг ўтказди 0 22:17Жасур "Тайсон" қозоғистонлик рақибини бир зарбада қулатди (ВИДЕО) 0 21:22UFC Freedom 250 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашишди. Натижалар қандай? 0 19:20ИНТЕРВЬЮ. Асилбек Алиевнинг ёши "урилганми"? У терма жамоада ўзидан кичиклар билан ўйнайдими? 0 18:29Камилла Раҳимова Эмма Радукануга қарши кортга чиқди 0 17:41Руслан Абдуллаевнинг кейинги рақиби кубалик боксчи бўлади 0 17:09"Ливерпуль” 92 миллион евролик трансферни амалга ошириши мумкин 0 16:38Оқ уйдаги UFC турнири иштирокчиларига бонус учун қанча пул ажратилиши айтилди 0 15:54Уимблдон-2026 турнирининг мукофот жамғармаси рекорд даражага етди 0 15:27Муҳиддин Мамажонов ва Азамат Нуфтиллаев камар учун жанг қиладиган Octagon 87 турнири бугун ўтказилади (барча тафсилотлар) 0 14:56Сречко Катанец Жаҳон чемпионати олдидан ўзбекистонликларга мурожаат йўллади 0 14:24Ўзбекистон академик эшкак эшиш бўйича Европа чемпионини маҳаллийлаштирди 0

14 дек 14:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC on ESPN 73 турнирининг бонус соҳиблари маълум

2025 йилнинг сўнгги UFC турнирида энг яхши жанг сифатида оғир вазн тоифаси вакилларининг чиқиши эътироф этилди.

Стивен Асплунд ва Шон Шараф ўртасидаги тўқнашув UFC on ESPN 73 турнирининг энг яхши жанги деб топилди. Дунёнинг энг кучли лигасида дебют қилган Асплунд иккинчи раундда рақибини техник нокаутга учратди. Жангда нокаут қайд этилган бўлса ҳам, у бир томоннинг устунлигида ўтмади. Иккинчи раундда Шараф устунликка эришди, лекин якунда барибир Асплунд ғалабага эриша олди.

Оқшомнинг қолган икки бонуси Манель Капе ва Кевин Вальехосга насиб этди. Капе турнирнинг асосий жангида рейтингнинг иккинчи поғонасида бораётган Брэндон Ройвелни биринчи раунддаёқ мағлубиятга учратди. Кевин эса co-main event жангида грузиялик Гига Чикадзени нокаут эвазига мағлуб этди. 

Асплунд, Шараф ва Вальехос фаолиятларида илк бор 50 000 долларлик бонусга эга чиқишди. Капе эса UFC промоушенида учинчи маротаба қўшимча мукофот пулига лойиқ кўрилди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг