UZ

Сўнгги янгиликлар

12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0 10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0 19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0

23 дек 08:04
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC президенти Конор, Чимаев ва Холлоуэй иштирокидаги турнирларни тасдиқлади + ФОТО

UFC президенти Дэна Уайт ўзининг "Инстаграм" саҳифасида промоушеннинг бир йўла учта турнирини анонс қилди.

Бу турнирлар 2021 йилнинг 16, 20 ва 23 январь кунлари ўтказилади. 16 январь кунги оқшомнинг марказий жанги ярим енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Макс Холлоуэй ҳамда Келвин Каттар ўртасида бўлиб ўтади. 

20 январь кунги турнирнинг асосий жанги жорий мавсум кашфиёти Хамзат Чимаев иштирокида кечади. Ярим ўрта вазнда Швеция шарафини ҳимоя қилаётган Хамзат Леон Эдвардсга қарши октагонга кўтарилади.

Ниҳоят, 23 январь куни UFC 2021 йилнинг илк рақамланган турнирини ўтказади. UFC 257 турнирининг марказий жангида икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор ҳамда собиқ вақтинчалик чемпион Дастин Порье ўзаро октагонда тўқнаш келади. Бу жанг Порье учун реванш мақомида бўлади. 

Маълумот учун, ушбу барча турнирлар Абу-Дабидаги "Жанглар ороли"да бўлиб ўтади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
26 дек 18:16:29
Abduquddus Salohiddinov
Chimayev Gazini bos
   
23 дек 11:01:06
CHELSEA2211
Leon Edvars, Xollovey, Konor omad...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг