UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

28 июн 11:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC президенти Макгрегор - Мейвезер реванш жангига муносабат билдирди

UFC президенти Дана Уайт Конор Макгрегор ва Флойд Мейвезер ўртасида реванш жанги ўтказилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарга ўз муносабатини билдирди.

"Биз бу жангни муҳокама қилмаяпмиз. Конор "қафас"га қайтади. У шу йилнинг сўнггида, узоғи билан келаси йилнинг бошида октагонга қайтишни режалаштиряпти. Конор билан гаплашдим, у жанг қилишни хоҳлаётганини айтди. Унга фильмларда роль ўйнаш таклифини беришяпти. Шунингдек, катта пул ишлаш имконияти мавжуд бўлган бошқа лойиҳаларни таклиф қилишмоқда. Лекин бу нарсалар унга қизиқ эмас. Конор жанг қилмоқчи", - деди Уайт.  

Ўтган ҳафта матбуотда Макгрегор - Мейвезер реванш жангининг ўтказилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Ирландиялик қисман бу маълумотларни тасдиқлаган эди.  

Эслатиб ўтамиз, Флойд Мейвезер шу йил кузда RIZIN промоушени томонидан ташкил этилаётган кўргазмали бокс турнирида рингга чиқади. Унинг рақиби япониялик Микуро Асакура бўлади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг