UZ

Сўнгги янгиликлар

19:35Тимофеева ортиқча қийинчиликсиз "Уимблдон"нинг иккинчи даврасига чиқди 0 19:05Шара Буллет Исраэль Адесаньяга қарши эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 18:26"Реал" ва Перес Венесуэлада жабрланганларга 2 млн евро ажратади 0 17:53Уимблдон. Камилла Раҳимова мусобақани ғалаба билан бошлади 0 17:25Усик сўнгги жангини кимларга қарши ўтказиши мумкинлиги айтилди 0 16:33"Жангни қабул қил". Хамзат Чимаев Шон Стриклендга мурожаат қилди 0 15:50"Буни сунъий интеллект деб ўйладим". WBC президенти Усикнинг камарлардан воз кечиши ҳақида гапирди 0 14:45Нагельсман ЖЧ-2026да Германиянинг Парагвайдан учраган сенсацион мағлубияти сабабларини айтди 0 14:03Нурсултон Рўзибоев жанг қилаётган вазнда UFC рейтинги янгиланди 0 13:26Бадиий гимнастикачиларимиз Жаҳон челленж кубогида 4 та медалга сазовор бўлишди 0 12:58ИНТЕРВЬЮ. Фазлиддин Ғоибназаров пичоқланганмиди? 0 12:34"Танқидларга тупурганман". Нидерландия мураббийи Куман ЖЧдан чиқиб кетганига кескин муносабат билдирди 0 12:00Спорт курашларимиз Осиё чемпионатида 13 та медаль қўлга киритишди 0 11:31Махачевнинг навбатдаги тарихий мақсади айтилди 0 10:53Бугун тарихий кун! Уч теннис маликамиз Уимблдон асосий тўридаги иштирокини бошлайди 0

07 июл 14:02
Янгиликлар

Теннис

Уимблдон. Барча ярим финалчилар маълум (аёллар)

Теглар :  Уимблдон
"Катта Дубулға" таснифига кирувчи мавсумнинг учинчи турнири - Уимблдон ўзининг қизғин палласига кириб улгурди.

Аёллар ўртасидаги баҳсларда чорак финал учрашувлари якунига етиб, барча ярим финалчилар номи маълум бўлди.

Жаҳоннинг биринчи ракеткаси австралиялик Эшли Барти Wimbledon чорак финалида WТА рейтингида 75-ўринни эгаллаб турган ҳамюрти Айла Томлжановични мағлуб этди. 1 соат 6 дақиқа давом этган учрашувда Барти 6/1, 6/3 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақанинг ярим финалига йўл олди. 

Ўз навбатида жаҳоннинг 28-ракеткаси германиялик Анжелик Кербер чорак финалда WТА рейтингида 22-ўринни эгаллаб турган чехиялик Каролина Муховани 1 соату 15 дақиқа давом этган учрашувда 6/2, 6/3 ҳисобида мағлуб этди.

Уимблдоннинг ярим финалида Барти германиялик Анжелик Кербер билан тўқнаш келади.

Жаҳоннинг тўртинчи ракеткаси, беларуслик Арина Соболенко чорак финалда WТА рейтингида 24-ўринни эгаллаб турган Тунис вакили Онс Жаберни мағлуб этди. 1 соат 14 дақиқа давом этган учрашувда Соболенко рақибасини 6/4, 6/3 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Чехиялик теннисчи Каролина Плискова эса чорак финалда швейцариялик Виктория Голубични мағлуб этди. 1 соат 22 дақиқа давом этган учрашувда жаҳоннинг 13-ракеткаси Каролина WТА рейтингида 66-ўринни эгаллаб турган 28 ёшли Голубични 6/2, 6/2 ҳисобида мағлуб этди.

Энди Соболенко ва Каролина Плишкова финал йўлланмаси учун ўзаро кураш олиб борадилар. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг