UZ

Сўнгги янгиликлар

16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0

17 июл 14:48
Янгиликлар

Теннис

Уимблдон чемпиони Маркета Вондроушова Топ-10'да дебют қилди, теннисчи қизларимизда пасайиш (ПОСТЕР)

Икки ҳафта давомида Лондон кортларида бўлиб ўтган мавсумнинг учинчи "Катта Дубулға" турнири якунланганидан сўнг аёл теннисчиларнинг янгиланган ҳафталик рейтинги эълон қилинди.

Унга кўра, рейтингнинг Топ-10 лигида 3 та ўзгариш рўй берди. Уимблдон чемпиони чехиялик Маркета Вондроушова 32 поғона юқорилаб, 10-ўринга жойлашди ва кучли ўнликда дебют қилди. Шунингдек, 9-ўриндаги Петра Квитова 1 поғона кўтарилиб, Мария Саккари билан ўрин алмашди. Рейтингни ҳамон польшалик Ига Свёнтек бошқариб бормоқда.

Янгиланган ҳафталик рейтингда теннисчи қизларимизнинг барчасида пасайиш кузатилганини кўришимиз мумкин. Биринчи ракеткамиз Нигина Абдураимова 5, Севиль Йўлдошева 8, Милана Масленкова 14 ўрин пастлаган. 

WTA рейтинги. 2023 йил 17 июль ҳолатига кўра Топ-10:

1. (1) Ига Свёнтек (Польша) - 9315 очко

2. (2) Арина Соболенко (Беларусь) - 8845

3. (3) Елена Рыбакина (Қозоғистон) - 5465

4. (4) Жессика Пегула (АҚШ) - 5395

5. (5) Каролин Гарсия (Франция) - 4865

6. (6) Онс Жабер (Тунис) - 4846

7. (7) Кори Гофф (АҚШ) - 3390

8. (9) Петра Квитова (Чехия) - 3341

9. (8) Мария Саккари (Греция) - 3310

10. (42) Маркета Вондроушова (Чехия) - 3106

Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:

177 (172). Нигина Абдураимова - 396

921 (913). Севиль Йўлдошева - 21

1333 (1319). Милана Масленкова - 4

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг