05 июл 09:29
Янгиликлар
Теннис
"Уимблдон"нинг 1/4, 1/2 ва финал баҳслари мухлислар тўла трибунада ўтади
"Катта Дубулға" туркумига кирувчи "Уимблдон" турнири ташкилотчилари мухлислар бўйича янги қарорни эълон қилишди.
Унга кўра, мусобақанинг чорак, ярим финал ҳамда ҳал қилувчи финал учрашувларини томоша қилиш учун келган мухлисларга ҳеч қандай чеклов қўйилмайди. Трибуналар 100 фоиз мухлисларга ўз эшикларини очади.
Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси сабаб ташкилотчилар трибуналарнинг фақат 50 фоизга тўлишига рухсат беришган эди.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар