UZ

Сўнгги янгиликлар

07:42MMA юлдузларининг Мойкано - Нолан жангига муносабати: "Жангни ҳакам ютиб берди" 0 07:01"Алекс учинчи чемпионлик камарини қўлга кирита олади" - UFC собиқ чемпиони 0 22:02Ян ММА тарихидаги уч буюк жангчини айтди 0 21:16"Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол + ВИДЕО 0 20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0

11 июн 14:00
Янгиликлар

Гимнастика, Токио-2020

Улар Олимпиадага боришади – Екатерина Хилько

Рио-2016 Олимпиадасига йўлланма олган спортчиларимизни таништиришда давом этамиз.


Бугунги қаҳрамонимиз – трамполин бўйича Ўзбекистон терма жамоаси етакчи вакили Екатерина Хилько.


Екатерина Хилько – 1982 йилнинг 25 март куни Тошкент шаҳрида дунёга келган. Бу спорт тури билан болалигидан шуғулланади. Бунга оилавий муҳит ҳам таъсир қилган. Онаси ва тоғаси спорт гимнастикаси бўйича мураббийлик қилишган. Айнан уларнинг қўл остида спортдаги фаолияти бошланган.

2000 йили илк бор олимпия ўйинларида иштирок этган. Хилько Австралиянинг Сидней шаҳрида ўтказилган Олимпиадада тўртинчи ўринни эгаллади. Бронза медалларидан уни қандайдир кичик баллар ажратиб қолди. Орадан тўрт йил ўтиб, Екатерина Афина Олимпиадасида ҳам қатнашди. Бу сафар ҳам унга шохсупадан жой олиш насиб қилмади. 2006 йили Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтказилган Осиё ўйинларида бугунги қаҳрамонимиз бронза медалига сазовор бўлди. 

Хилько 2008 йили ўз фаолиятидаги учинчи Олимпиадада иштирок этди. Айнан ушбу тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси спортчимизга омад келтирди. Еекатерина Хилько 2008 йилги Пекин Олимпиадасида бронза медалини қўлга киритди. Омадли онлар 2009 йилда ҳам давом этди.


У шу йили жаҳон чемпионатининг бронза медали билан тақдирланди. 2010 йилда Хитойнинг Гуанчжоу шаҳри мезбонлик қилган Осиё ўйинларидан у яна бронза медали билан қайтди. Хилько 2012 йили Лондонда ташкил этилган Олимпия ўйинларида тўртинчи бор иштирок этди. Лекин медал олиш насиб қилмади.

Яқинда Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида трамполин бўйича ўтказилган лицензион мусобақада ҳамюртимиз саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб, кучли саккизликдан жой олиш билан бирга XXXI ёзги Олимпия ўйинларига ҳам йўлланмани қўлга киритди.

Эътиборлиси, Рио-2016 ўйинлари Екатерина Хильконинг фаолиятидаги бешинчи Олимпиада бўлади. Шу ўринда таъкидлаш жоиз, дунё трамполинчилари орасида шу кунга қадар тўрт нафар спортчи тўрт маротабадан Олимпия ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган эди. Демак, Екатерина Хилько бу борада жаҳонда якка пешқадамга айланди.

Ҳозирда ҳамюртимиз тажрибали мураббий Роза Ёқубова қўл остида Ёзги олимпия ўйинларига тайёргарликни давом эттирмоқда. Рио-2016га йўлланма олган барча спортчиларимиз қатори Екатерина Хилькога ҳам омад ва зафар ёр бўлишини тилаб қоламиз.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг