UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0

04 сен 08:55
Янгиликлар

Бокс/ММА, Париж-2024

“Улар уч баравар кам пул сарфлашди”. Қозоқларнинг Олимпиададаги муваффақиятсизлиги Ўзбекистон фонида тушунтирилди

Қозоғистонлик блогер, “Дядя Ваня” телеграм канали админи қозоғистонлик спортчиларнинг Париждаги Олимпия ўйинларидаги муваффақиятсиз иштирокини таҳлил қилишга қарор қилди.

Муаллиф ўз материалида шундай ёзади. 

“Қозоғистон тарихида навбатдаги омадсиз Олимпия ўйинлари кузатилди. Париждаги мусобақада ён қўшниларимиз 1 та олтин, 3 та кумуш, 3 та бронза медалларини қўлга киритди. Ўзбекистон спортчиларининг Франциядаги ўйинларини ҳисобга олсак, бу натижа жуда кулгули туюлади. Ўзбеклар Парижда қўлга киритилган медаллар бўйича Марказий Осиё рекордини ўрнатишди: 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза. Ўз ўрнида таъкидлаш лозим, қўшни давлатда қозоқларга қараганда, спорт эҳтиёжларига деярли 3 баробар кам маблағ сарфлади”. 


2024 йилги Олимпия ўйинлари якунланганидан сўнг Қозоғистон Республикаси Президентининг Фармони билан Республика Туризм ва спорт вазири Эрмек Маржикпаев ўз лавозимидан озод этилгани бежиз эмас. “Дядя Ваня” қозоқ спортчиларининг француз ареналарида унчалик ёрқин бўлмаган чиқишларининг сабабини топишга ҳаракат қилди. 

“Яна бир сабаб. Қозоғистонда ривожланиши учун давлат маблағлари ажратиладиган устувор спорт турларининг республика рўйхатига 154 таси киритилган. Шулардан: ноолимпия – 84, олимпия – 46, қишки – 13, миллий – 11 та. Бундан ташқари, балиқ овлаш, петанк, қутб спорти, пенчак силат ҳам шулар сирасига киради. Бундай “сахийлик”ни фақат АҚШ, Россия ва Хитой каби қудратли давлатлар кўтара олади. 

2023 йилда Қозоғистон Республикаси ҳукумати спорт  эҳтиёжлари учун салкам 300 миллиард тенге ( 573,5 миллион евро) сарфлади. 60 миллиарди республика, 200 миллиарди вилоятлар, қолган маблағ давлат жамғармаси ҳисобидан ажратилди. Масалан, Европада спортни давлат томонидан молиялаштириш бўйича етакчилар Франция (13, 2 миллиард евро), Германия (9,8 миллиард), Италия (5,3 миллиард), Испания (5,1 миллиард) ва Нидерландия (4,5 миллиард) анчагина катта пул сарфлади. Қозоғистон ушбу рўйхатда 18-ўринни эгаллаб турибди. 



Қозоғистон спортга сарфланадиган маблағ бўйича Ирландия (364 миллион евро), Хорватия (213 миллион), Словакия (190 миллион), Литва (170 миллион) ва Болгария (159 миллион) каби давлатлардан олдинда. Бироқ, бу мамлакат спортчиларининг Париждаги мусобақа давомидаги натижалари муваффақиятли бўлди. Масалан, ирландлар 7 та (4-0-3), болгарлар 7 та (3-1-3), хорватлар 7 та (2-3-3), словенлар 3 та (2-1) медаль қўлга киритди.  

Пул қаерга кетди? 

Бизнинг қўшнларимиз ҳам спорт учун ажратилган пулларни анча оқилона сарфлашди. Масалан, 2024 йилда Ўзбекистон ушбу мақсадлар учун 2 трлн сўм (144,6 миллион евро) ажратди. Бу Қозоғистонникидан 3,9 бараварга кам. Маҳаллий спортчилар кўпинча хорижда эмас, балки Тошкент, Андижон ва Тошкент вилоятларидаги замонавий 14 та базада машғулот ўтказишади. Улар Парижда 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалига сазовор бўлишди. Қирғизистонда ҳам шундай қилишди. Жорий мавсумда мамлакат 1,9 миллиард сом (20,3 миллион евро) сарфлади, бу қозоқларга қараганда 28,2 баравар кам! Қўшниларимиз маблағнинг катта қисмини спорт курашларини ривожлантиришга сарфлашди. Франция пойтахтида улар 6 та (0-2-4) медаль қўлга киритишди”, деб ёзади блогер ўз телеграм каналида.



Ҳабиб Жўрабоев таржимаси

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг