UZ

Сўнгги янгиликлар

12:47Яна бир ТОП ҳужумчи фаолиятини Саудияда давом эттиришга умид қилмоқда 0 12:16IBA ва RAF ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолади 0 11:45Икки вазнда собиқ KSW чемпиони UFC билан шартнома имзолади, унинг рақиби маълум + ПОСТЕР 0 11:14Хамзат Чимаев UFC`даги навбатдаги жанги бўйича вазиятга ойдинлик киритди 0 10:43Мессидан сўнг Аргентина терма жамоасини сардори ким бўлиши маълум 0 10:12"Ана шу қора йигит". Раҳмонов треш-ток учун UFC`нинг қайси жангчисини калтакламоқчи эканини айтди 0 09:41UFC’да Жастин Гэтжи ва Илия Топурия ўртасидаги реванш жанги муҳокама қилинмоқда 0 09:10Тони Фергюсон чемпионлик камарини собиқ футболчидан ҳимоя қилади 0 08:39Sofascore. Каримов "Лугано" сафида илк бор тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган ўйинида неча баҳо олди? 0 08:08Майкл Пейж Нурсултон Рўзибоевга қарши жангдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди 0 17:11"Бу шармандалик бўлади". Боксчи Қозоғистон терма жамоасини Олимпиада-2028`да муаммолар кутаётганини тахмин қилди 0 16:40Тошкент халқаро ярим марафонида ғолиб ва совриндорлар аниқланди 0 16:09Мареска "Сити"нинг рекорд даражадаги ҳаражатлари ҳақида фикр билдирди 0 15:38Богдан Гусков Нурсултон Рўзибоевнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 15:07Тайсон Фьюри Жошуа билан жангни ташкил қилаётгани учун бир инсонга раҳмат айтди 0

25 янв 11:47
Янгиликлар

Футбол

Умид Аҳмаджонов ЎФФ президентлигидан кетди, Ачилбай Раматов энди ўзбек футболи раҳбари

Бугун Ўзбекистон Футбол Федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Унда ЎФФнинг янги президенти номи эълон қилинди. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, "Ўзбекистон темир йўллари" акционерлик жамияти бошқаруви раиси Ачилбай Жуманиязович Раматов Ўзбекистон Футбол Федерациясининг янги президенти сифатида эълон қилинди.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
25 янв 18:15:44
Botir
Xo'sh endi kim javob beradi muhlislar dilidagi savollarga. Ahmadjonovning ishlarini kim davom ettiradi. Nega hech kim mana manashu uchun deb ochiqcha gapirmaydi.
   
25 янв 16:14:49
Aslanbek
Нмага бирданига бунака карор сабаби нима Умид Ахмаджонов булганига хеч канча булмадику сабаби нима ?
   
25 янв 13:29:34
Ilhomjon Abdujalilov
CУРХОНДАРЁДА кучли ёшлар кўп эди, ҳозир ҳам жуда кўп. шунчаки пулсизликдан бошқа соҳага, тадбиркорликка, ойликни кўпроқ берадиган харбий сохаларга ... ўтиб кетмоқда
   
25 янв 13:24:05
Ilhomjon Abdujalilov
Рағбатлантирилмаганидан сўнг ким ишлагиси келади? Мен ҳаммасини яхши биламан. Мураббийлар фақат ота оналар берадиган уч тўрт сўм пулга қараб қолган. Буларнинг барчаси менга аён, "Локомотив" клубини ўзим ташкил этганман".

"Болалар мураббийи 300 минг сўм маошга кун кўра оладими? Нима, унинг оғзи йўқми, овқат емайдими? Албатта бу пул унга етмайди ва етмаганини ота оналардан олишга ҳаракат қилади. Вилоятларда ҳозир қандай футболчилар етишиб чиқди? Бу ёғини ким ўйлайди?

Футболчи ҳамма нарсага эга бўлиши лозим. У 30 ёшида футболдан кетгандан сўнг нима қилади? Вилоятларда ҳам жисмоний тарбия институтлари жорий қилиш лозим. Улар болалар билан ишлашни ўргансин. Мен буюк футболчи бўлмаганман, аммо бироз бўлса ҳам аралашганим туфайли бу гапларни биламан ва сизга айтяпман.

Биз муаммоларни ҳал қилиш учун танқидий ёндошиб, чора тадбирлар ўйлаб топишимиз лозим. Хориждан мураббийларни жалб этишимиз лозим. Катта пулга ишлайдиган номдор мураббийларни чақириш шарт эмас. Ишига яраша маош оладиган малакали мутахассислар топиш лозим. Бизда ҳамон "совет мактаби" сақланиб қолган. Европада футболчи эркин ўйнайди, бемалол масъулиятни ўзига олади. Бизда эса собиқ иттифоқ даврида ўргатилган футбол сақланиб турибди. Табиийки Роналду ёки Мессидек футболчи чиқиши қийин. Жисмоний тайёргарликни кучайтириш осон эмас. Бунинг учун ёшликдан ишлаш керак".
   
25 янв 13:23:45
Ilhomjon Abdujalilov
Ачилбай Раматов: "Бугунги кунда футболга ихтисослаштирилган футбол мактабларининг моддий техник базаси қониқарсиз ҳолатда. Болалар ва ўсмирлар футболига масъул бўлган ташкилотлар томонидан футболчилар ва мураббийларни рағбатлантириш мутлақо йўқ. "Баркамол авлод" ва "Умид ниҳоллари" мусобақалри ўтказилгандан кейин стадионлар қаровсиз ҳолатда қолиб кетган. Болалар мактаблари қурилди, аммо бирортаси ишламаяпти. Ажратилган пуллар ўғриланган, хоҳлаганча ўғрилашган. Иншоотлар қурилиши яхши режалаштирилмаган, мураббийларга эса маош берилмайди. Натижада яхши мураббийлар қолмаган.
   
25 янв 11:58:47
Bek
Ўта нотўғри қарор. Бу ўзбек футболи учун яна ортга қайтиш ҳисобланади.
   
25 янв 11:52:22
Nazarbekskiy.
Nega yahshi ketmoqda ediku
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг